Nuklonlar

Нуклонлар, нуклеонлар — атом ядросини ташкил қиладиган зар-ралар — протон ва нейтронларнинг умумий номи. Протон ва нейтрон массаси деярли бирбирига тенг (тр=938,2 МеВ ва тп=939,5 МеВ) бўлгани, протон ва нейтрон спини бўлиб, ўзаро кучли таъсирларда бир хил заррадек таъсирлангани учун протон ва нейтрон битта зарра (нуклон)нинг икки электр хрлати деб қаралади. Н., асосан, учта квант сони — барион заряди (В=1), ажиблик квант сони (^=0) ва изотопик спин (/ = ж) билан ифодаланади.
Спинлари бирор йўналиш бўйича жойлашган Н. оқими Н.нинг қутбланган дастаси дейилади. Н.ни қутблашнинг бир неча усули мавжуд. Мас, секин ҳаракатланувчи про-тонларнинг қутбланган дастасини махсус ион манбаи ёрдамида олиш; ядро ва электромагнит сочилиш ҳодисаси нати-жасида нуклонларни қутблаш ва ҳоказо.
Н.нинг турли хил сочилиши нуклон спинининг йўналишига ва таъсир қилувчи кучларга боғлиқ. Шунинг учун сочилишигача нишонга тушувчи қутбланмаган дастани қутбланган ва қутбланмаган Н. оқимидан иборат дейиш мумкин. Нишондан сочилгандан кейин эса бу икки компонентнинг институтенсивлиги бирбиридан фарқ қилади, демак, Н.нинг қутбланган дастасини ажратиб олиш мумкин бўлади. Радио-тўлқинлар зарраларида ҳам қутбланган дастани ҳосил қилиш мумкин. Бу зар-ралар энергияси ва интенсивлиги чекланган (107—10’ нуклон/ехтер дан кам) бўлишига қарамай, тез нейтронлар дастасини олишда энг қулай воситадир. Н.нинг қутбланган дастасидан кўпгина тадқиқот ишларида, ядро кучларининг ўзаро таъсирлашувчи зарраларнинг спинларига боғликлигини аниқлашда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |