Nukus tumani
Нукус тумани — Қорақалпоғистон Республикасидаги туман. 1968-йили 25-декабрда ташкил этилган. Ғарбда Хўжайли, шимоли-ғарбда Амударё орқали Қанликўл тумани, шарқда Қораўзак, шимоли-шарқда Кегейли, шимолда эса Бўзатов туманлари, жануби-шарқда Амударё тумани билан чегарадош. Майдони 1,0 минг км². Аҳолиси 43,5 минг кишидан иборат (2001). Туманда 1 та шаҳарча:
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Қорақалпоғистон |
| Маъмурий маркази | Оқманғит |
| Асос солинган санаси | 1968 |
| Ҳоким | Заитов Зияуатдин |
| Расмий тиллар | Қорақалпоқ тили |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Харитада | |
|
| |
6 та овул фуқаролари йиғини мавжуд:
- Арбаши
- Бақаншақли
- Кердер
- Саманбай
- Тақиркўл
- Қиронтов
Маркази – Оқманғит шаҳарчаси ҳисобланади.
Табиати
Туман ҳудуди Қорақалпоғистоннинг марказида, қуйи Амударёнинг шарқий соҳилидаги паст текисликда жойлашган. Релефи, асосан, пастбаланд текисликлар, ғарбий қисми Амударё ботиғи, шарқий қисми қум дўнглари ва қатор қум тепаларидан иборат. Баландлиги 100 м бўлиб, шимолий ва жанубий-ғарбий қисмида ер усти Амударё оқизиб келтирган унумдор аллювиал ва эол ётқизиқларидан тузилган. Асосан, ботқоқ, ўтлоқи-ботқоқ, ўтлоқи-тақир, Амударё бўйларида эса сур-қўнғир ва ўтлоқи-чўл тупроқлар тарқалган. Бу ерларда деҳқончилик ва ўрмон хўжаликларини ривожлантириш учун қулай шароит мавжуд. Туманнинг жанубий қисми геологик жиҳатдан Султон Увайс тоғининг давоми ҳисобланади.
Тумандаги Назархон кўли, Сапоккўл ва бошқа бир неча кичик кўллар катта аҳамиятга эга. Шунингдек, туманда Назархон, Чўртонбой, Саманбой ўрмон хўжаликлари мавжуд (6,5 мҳҳи га).
Ёввойи ўсимликлардан кўпроқ оқ саксовул ўсади. Иқлими кескин континентал тарзда бо'лади. Қишда температура кескин пасайиб кетади. Йиллик ўртача температура 11 °C, январда ўртача температура –6,9 °C, июнда 27 °C, энг паст температура –32 °C ва энг юқори температура 46 °C ни ташкил этади.
Аҳолиси, асосан, қорақалпоқлар (60,8%) бўлиб, қозоқлар (30%), ўзбек (8,7%), рус, туркман, корейс, татар ва бошқа миллат вакиллари (0,5%) ҳам истиқомат қилади. 1 км² га 43,5 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 8,3 минг киши (19,1%), қишлоқ ақолиси 35,2 минг кишидан (80%) (2001) иборат.
Хўжалиги
Саноати аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатиш корхоналаридан иборат. Қишлоқ хўжалиги Нукус шаҳри аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ихтисослашган. Қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланган бўлиб, уларнинг асосий йўналиши мевачилик, токчилик, полиз ва сабзавотчилик, гўшт ва сут чорвачилиги, паррандачилик, шоликорлик, ғаллачилик ва пахтачиликдан иборат. Туманда бир қанча қўшма корхона (шу жумладан, Исроил-Ўзбекистон иссиқхонаси), бошқа саноат корхоналари, кичик, хусусий корхоналар, аксиядорлик жамиятлари мавжуд. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқлари – ғаллачилик ва пахтачилик ҳисобланади. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 13,3 минг қорамол, 7,6 минг қўй ва эчки, 800 от ва парраларнда боқилади.
Асфалтланган автомобил йўлларининг узунлиги 100 км. Нукус–Халқобод– Чимбой – Тахтакўпир, Нукус – Оқманғит – Қозонкетган – Қозондарё, Нукус – Хўжайли – Қўнғирот – Мўйноқ йўналишларда мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилган.
Таълими
Туманда 33 та умумий таълим мактаблари, 3 та касб-ҳунар мактаби, 1 та болалар мусиқа ва сан’ат мактаби, 11 та боғча ва 2 та ахборот-ресурс марказлари фаолият юритади[1].
Диққатга сазовор жойлари
Ҳайвон-қалъа (Ҳайванқалъа, форсча "Эйван" со'зидан - балкон, айвон, очиқ галерея, том ма'нода "Балкон шаҳар", ёзма манбаларда Кердер (Курдер), яъний форсча "Гардар" со'зи "тепалик" деган ма'нони англатади) - маркази Кердер хўжалиги. Нукус туманининг Шўртанбой дарёсининг эски ирмоғининг чап томонида жойлашган. Ҳозир ҳудудда “Кердер” фермер хўжалиги жойлашган.
Ток-қалъа (Дарсан) - аҳоли пункти То'ктоғнинг кичик табиий тепалигида жойлашган. Умумий майдони 8 гектарни ташкил этади. Ёдгорлик 3 қисмдан: антик, илк ўрта аср ва қабристондан иборат[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „АРХЕОЛОГИЧЕСКИЕ МАТЕРИАЛЫ «КЕРДЕРСКОЙ КУЛЬТУРЫ» ПРИАРАЛЬСКОЙ ДЕЛЬТЫ АМУДАРЬИ“ (деадлинк). 2018-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-сентябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |