Нунавут — Канададаги маъмурий ҳудуд. Мамлакатнинг шим.-шарқий қисми ва атрофдаги оролларни ўз ичига олади. Майдони 2,0 млн.км². Маъмурий маркази — Икалуит шаҳри Аҳолиси 28,1 минг киши (2002).

Н. 1999-йил 1-апрелда Шим.-Ғарбий ҳудудларнинг бир қисмидан ажратиб олинган ерлардан ташкил этилган. Н. майдони Канада ҳудудининг 25% ни ташкил қилади. Ҳудуднинг 85% ахолией Арктиканинг туб ахрлиси — кана-далик эскимослар, яъни инуитлардан иборат. Уларнинг тилида "нунавут" — "бизнинг ер" деган маънони англатади.

Фойдали қазилма, шу жумладан, разведка қилинмаган конларга бой. Материк саёзлигида нефт ва табиий газ конлари, Баффин Ерида полиметалл рудалар, мис-никел ва темир рудалари, нодир ер элементлари ва ҳоказо бор. Бироқ транспорт алокаси яхши йўлга қўйилмаганлиги сабабли улардан тўлиқ фойдаланилмайди. Хўжалигида етакчи тармоқ — кончилик, қуруклик ва денгиз ҳайвонларини овлаш; қисман балиқ ҳам овланади. Озиқ-овқат (хусусан, консерва қилиш) саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда тош ўймакорлиги, ҳайкалтарошлик, графика ривожланган, анъанавий эс-далик буюмлари тайёрланади. Туризм ривожланганлиги сабабли аҳолининг кўп қисми хизмат кўрсатиш соҳасида банд. Н.да 28 турар жой (қишлоқ) бор. Фақат Икалуит (аввалги Фробишер-Бей) шаҳар мақомига эга.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил