Nur bilan davolash
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нур билан даволаш, нуртерапияси — ионловчи нурлар (алфа, бета, нейтрон, электрон, протон зарралар ҳамда рентген ва гамма нурлар)дан даво мақсадида фойдаланиш; ҳар хил ўсмалар ва баъзи яллиғланиш жараёнларини даволашда кенг қўлланади.
Н. билан д. ионловчи нурларнинг биологик таъсир кўрсатишига асосланган. Бунда нурлар тўқималар билан ўзаро таъсирлашиб, уларда ионланиш ҳамда мураккаб физик-кимёвий ва биокимёвий жараёнларни юзага келтириб, нурлантирилган тўқималарнинг ҳаёт фаолия-тини издан чиқаради. Ионловчи нурлар хавфли ўсма тўқималарига соғ тўқималарга қараганда кўпроқ таъсир қилади; ўсмаларни Н. билан д.да унинг ана шу хусусияти назарда тутилади. Н. билан д. мустақил ёки даво усуллари билан бирга олиб борилади. Н. билан д. хирургик даво усуллари билан бирга олиб бориладиган бўлса, нур операциядан олдин ёки кейин берилади. Ҳозирги кўпчилик мамлакатларда онкологик беморларнинг 70% и нур билан даволанади. Ўсмаларга нур берилганда аввал ҳужайралар бўлиниши ва кўпайиши секинлашади, кейин тўлиқ тўхтайди. Лекин ўсма ҳужайраларининг бир қисми доимо тирик қолади. Бу жуда хавфли, чунки уларнинг бир қисми — рецидив (қайталанган) ўсмага, бошқаси — метастаз (иккиламчи) ўсмага айланади. Ҳужайраларнинг омон қолиши, атроф муҳитнинг турли омиллари таъсирида пайдо қилинган зарарларни бартараф қиладиган (репарацияловчи) ферментли система билан таъминланганидадир. Бу система яхши ишласа, шикастланган ҳужайранинг фаолияти тўлик, тикланади. Ҳар бир ҳужайранинг умрида нурга нисба-тан юқори ва паст сезгирлик даври бўлади. Агар ионловчи нур ҳужайранинг юқори сезгирлик пайтида таъсир эца, у қаттиқ шикастланади, сезгирлик паст вақтида бўлса, фаолияти унча ўзгармайди. Кўпгина тадқиқотларда кўрсатилишича, ўсма ҳужайрасининг нур билан зарарланиш даражаси ундаги кислород миқдорига боғлиқ: кислород кўп бўлса, нур таъсири кучли, кам бўлса, аксинча. Шунинг учун кислородга бой ўсма ҳужайралари нобуд бўлади, сийрак бўлса, омон қолади.
Клиник амалиётда Н. билан д. режаси ўсма пайдо бўлган нормал тўқиманинг нурга сезгирлигига ва ўсма ҳужайраларининг морфологик етуклиги даражасига асосланади: лимфоид тўқимадан ўсиб чиққан саркомалар бириктирувчи тўқима ўсмаларига нисбатан нурга ўта таъсирчан, ҳазм йўли ўсмалари — нурга чидамли.
Ўсмаларни Н. билан д.да, асосан, икки нур манбаи: зарядланган зарралар тезлаткичлари (рентген асбоблар, сиклик ва чизикли тезлаткичлар) ва сунъий радиоактив моддалар (гамма-мосламалар, радиоактив моддалар)дан фойдаланилади. Н. билан д.нинг организмга ташқи (дистансион ва контакт усуллар) ва ичидан нур таъсир эттириш (нур чиқарувчи манба бемор организмига киритилади) йўли билан амалга оширилади. Амалиётда кўпроқ ташқи нурлаш қўлланади.
Ўсмаларни Н. билан д.да уларни тўлиқ емириш учун ионловчи нурларнинг катта дозасини қўллашга тўғри кела-ди: бунда нур реаксиялари (нурга нисбатан организмнинг маҳаллий ва умумий реаксиялари) кузатилади, бунда дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур. Н. билан д.нинг самарали бўлиши беморнинг врач кўрсатмаларига риоя қилишига боғлиқ.
Наримон Муродхўжаев[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |