Нур билан иситиш - хоналар асосан иссиқлик нурланиши ва баъзан конвексия орқали иситиладиган иситиш тури. Бунда иситиш асбоблари хона шипига, полга, деворларга ўрнатилади. Шу асбоблардан тарқаладиган иссиқлик нури оқими (кўзга кўринмайдиган нурлар) хонани, шу жумладан, хонадаги кишиларни иситади. Н. билан и.да иссиқлик элтгич (ташувчи) сифатида иссиқ сув, буғ, қайноқ сув, электр энергияси ишлатилади. Иситиш асбоблари, кабел (электр билан иситишда) шип, девор ёки пол ичига жойлаштирилади. Хонадаги кишилар ўзини яхши ҳис қилиши учун шип, девор ёки пол температураси 25° дан ошмаслиги лозим. Езда Н. билан и. тизимидан хоналарни сал-қин қилишда ҳам фойдаланилади. Бунингучун иситиш асбоблари орқали совуқ сув қайдалади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил