Нура, (қозоқча: Нұра [Нура]) – Керегетас, Қарашўқи, Байғўжа Қозоғистон Республикасининг Қарағанда ва Окмўла вилоятларидаги даре. Қарқарали тоғлари этагидан бошланади ва шимоли-ғарбга оқиб бориб Тенгиз кўлига қуйилади. Уз. 978 км, ҳавзасининг майдони 60,8 минг км². Тўлиб оққан даврларда Нуранинг анчагина суви Мухор тармоғи орқали Ишим дарёсига қуйилади. Ўртача йиллик сув сарфи қуйилиш жойидан 369 км да 19,5 м’/сек. Асосан, қор сувларидан тўйинади. Бир ойча (асосан, апрел ойида) тўлибтошиб, қолган вақтларда эса жилдираб оқади. ноябр да музлаб апрелда муздан бўшайди. Нура Қарағанда ва Темиртовни сув билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Нурада сув омборлари қурилган.[1]

Нура
қозоқча: Нұра [Нура]


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил