Нурабулла Қоражон ўғли (1862-1927) - 1862-йилда Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир тумани билан Чимбой тумани ўртасидаги Эсим бўйи Наупир деган жойда Бағдод ёнида туғилади[1]. Отасининг исми Қоражон."Қўблон" достонининг қорақалпоқ жировлари ичида энг мукаммалини Нурабулла жиров айтади. "Қўблон" достонининг мумтоз варианти шаклланиши, такомилида Нурабулла жировнинг ўрни алоҳида. "Шаряр" достонининг ҳозирги тарқалган ва илгари ёзиб олинган вариантларининг барчаси Нурабулла жиров номи билан боғлиқ[2].

Нурабулла жиров қорақалпоқларнинг ХИХ асрнинг иккинчи ярми - ХХ аср бошларида яшаган энг машҳур жировларидан ҳисобланади. Қорақалпоқлардаги энг яхши жировлик белгиси ўтган даврни эсга олганда, кексаларнинг хабар беришича, Нурабулланинг номи билан боғлиқ бўлган. Нурабулласиз катта тўйлар ўтказилмаган, қизлар узатилмаган пайтлар ҳам бўлган, шунингдек, у ушбу тўй-ма’ракаларда хизмат қилиши билан халқнинг самимий муҳаббатига сазовор бўлган. У кеча-ю кундуз чақиртирган тўй-томошаларга борган, ўзининг чиройли қўшиқлари, дилрабо куйлари билан уйқусиз бир неча тунни ўтказган, халойиқнинг қулоқларини қондирган. Нурабулланинг куй ва сўзига халқнинг ихтиёрсиз тўпланиши умуман ўша даврда одат тусига кирган, бунинг натижасида жировга халқнинг чексиз муҳаббати пайдо бўлган. Қорақалпоқ халқ ше’рияти тарихида Нурабулла қорақалпоқ халқининг энг улуғ ва севимли куйчиси бўлиб қолади. Унинг таржимайи ҳоли ва ижодий фаолияти борасидаги материаллар унинг қорақалпоқ ше’рияти ва мусиқа маданияти ривожига катта ҳисса қўшганлигини кўрсатиб туради.

Тадқиқот

Нурабулла жировнинг таржимайи ҳоли ва ижодини филология фанлари доктори, профессор Қобил Мақсетов тўлиқ илмий ишларида тадқиқ этади. Профессор Қобил Мақсетов тадқиқот жараёни ҳақида шундай дейди: "Нурабулланинг таржимайи ҳоли ва жировчилик фаолияти ҳақидаги барча материалларни деярли унинг катта ўғли ва шогирди Есемурат жировнинг оғзидан ёзиб олдик. Шунинг билан уни кўрган ва эшитган кишиларнинг эсдаликлари билан булар тўлдирилди ".

Нурабулланинг номини бериш, унинг репертуарига кўра ма’лум бир мактабга жойлаштириш энг аввало Н. Довқороевнинг асарларида учрайди. Н. Давқараэв қорақалпоқ жировларини икки мактабга бўлиб, биринчисини Жиен жиров номи билан атаб, Айтувор, Қобил, Халмурат, Жиемурат, Қурбонбой деб кўрсатади, иккинчи мактабини эса Соппасли Сипра жиров номи билан атайди. Бу мактабга Туримбет жиров, Байниёз жиров, Нурабулла жиров, Эрполат жиров, Есемурат жиров, Ўғиз жиров, Қиёс жиров ва б. киради[3].

Манбалар

  1. ↑ Қабыл Мақсетов - Филилогия илимлериниң докторы, профессор “Қарақалпақ жыраў бақсылары”
  2. ↑ К. Максетов -доктор филологических наук, профессор. “Каракалпакские сказители”, Каракалпакстан, Нукус
  3. ↑ Н. Дәўқараев. Каракалпакской литературы. стр 25.