Nurafshon
Нурафшон (2017-йилгача Тўйтепа) — Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги шаҳар (1973-йилдан), туман маркази. 2017-йил 24-августда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази деб эълон қилинган ва номи Нурафшон деб ўзгартирган.[1] Тошкент шаҳридан 37 км узоқликда жойлашган.
Нурафшон | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°02′25″Н 69°21′30″Э / 41.04028°Н 69.35833°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Тошкент вилояти |
| туман | Ўрта Чирчиқ тумани |
| Ҳукумат | |
| Аввалги номлари | То'йтепа |
| Қачондан бери шаҳар | 2017 |
| Майдон | 2,462 км2 (951 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | Ўзбек |
| Аҳолиси (2004) |
54 547 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +99870 |
| Почта индекс(лар)и | 111500111501 |
| Автомобил коди | 10 |
Аҳолиси
Тошкент вилояти статистика бошқармаси ма’лумотларига кўра, Нурафшон шаҳрида 2023-йил 1-апрел ҳолатига доимий аҳоли сони 54 547 кишини ташкил қилди. Шундан, эркаклар сони 27 130 та аёллар сони 27 417 тани ташкил қилди.
Тарихи
Нукент, Тўйтепа (бугунги Нурафшон) шаҳрининг эски ўрни хозирги Улкан Тўйтепа тепалиги ўрнидадир. Бу кўҳна шаҳарни ўрганиш юзасидан биринчи қазиш ишлари 1875-йилда олиб борилган. Нукент шаҳрининг энг гуллаган пайти бўлмиш Х-асрда шаҳар 150 гектарга яқин майдонни эгаллаган. Нукентнинг шаҳристони 20 гектарни ташкил этган. У катталиги бўйича Бискент, Қанға, Банокат, Тункент сингари машҳур шаҳарлар қаторида турган.
Уни ўрганиш борасида биринчи қазиш ишлари М.Е.Массоннинг ёзишича, Д.Греминский томонидан 1875-йилда олиб борилган ва ўшанда Тўйтепанинг тепаликларида кўплаб катакомбали мозорлар топилган. Бу мозорлардан М.Е. Массон эрамиз бошига тааллуқли бўлган сопол кўзалар ва қозон топган. Археолог олим шаҳарнинг шарқида бир юз эликка яқин эски мозор қўрғонлари борлигини ёзган. Нукент шаҳри Қанға империяси даврида Қанға – Сўқоқ йўналиши ўртасида вужудга келган ва ўн икки аср давомида тинчликда ривожланган.
Шаҳарнинг ёшига келсак, Ю.Буряков ва М.Е.Массонлар ёзишича, Нукентнинг пайдо бўлган даври 2000 йилдан кам эмас. Эслатиб ўтамиз, Қанға шаҳри империянинг қишки пойтахти бўлса, Сўқоқ шаҳри, хитой тарихчиларининг ёзишича, ёзги пой тахти бўлган. Кейинчалик “Ипак йўли” пайдо бўлиши билан Нукент янада ривожланиб, Илоқнинг пойтахти ҳисобланганлигини “Ҳудуд ал олам”нинг нома’лум тарихчиси ҳам ёзиб қолдирган:
“Нукент Илоқнинг иқтисодий пойтахти бўлиб, аҳолисининг кўплиги ва атрофдаги шаҳарчалари, баланд ўралган қал’а деворлари ва шаҳар дарвозалари билан, гуллаб-яшнаган бозори шаҳарни, атрофдаги ерларни суғориб турувчи анҳорлари билан ажралиб туради”.
Арехеологик топилмалар
М.Е.Массоннинг ёзишича, Тўйтепа атрофидаги мингтепалар “Ислоҳотˮ ариғи бўйида бўлиб, уларни 1928-йилда текшириб кўрган. У ердан топилган, қўлда ёпиштирилган (чархда айланмаган) дастасида қўй боши шаклига ўхшаб ишланган кўзанинг ёши 2000 йилга тенглигини ёзган. Катакомбали мозорни ҳам очиб кўрган ва у ердан олинган ашёлар эрамиздан аввалги И асрга тўғри келган. 1929 йилда ҳайкал тозаланиб, Тошкентдаги тарих музейига топширилган. Тўйтепа мингтепасидан, бундан ташқари, яна 11 дона остодонлар ҳам топилган. 1969-йилда Ўзбекистон тарих музейига Нукентдан топилган сопол идишлар келиб тушади. Бу сопол идишлар Қовунчи маданиятига хос бўлиб, уларнинг ёши қарийб 2500–2000 йилга тенг.
Ўрта Осиё археологияси асосчиси М.Е.Массон ушбу ёдгорликни кўздан кечирган. Тумандаги ёдгорликларни ўрганиш билан шуғулланган А.А.Потапов ҳам 1929-йилда Улкан Тўйтепада бўлган. Улар томонидан шарқий ҳудуд тадқиқ қилинганда тош ҳайкал топилган. Унинг бўйи 2 метру 80 сантиметрни ташкил қилади. Диаметри 0,5 метр, қалинлиги 0,2 метр. Ушбу эркак кишининг ҳайкали эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталарида бунёд этилгани айтилади. Ҳайкалнинг ўзи ва чавандознинг расми туширилган идиш, ҳамда бошқа ноёб осори-атиқалар, симоб кўзачалар, қадимий усталар ясаган шиша ва металлдан ясалган пардоз-андоз буюмлари, тамакидон, носқовоқ, мис кўзачалар ва бошқа топилмалар Ўзбекистон халқлари тарихи музейида сақланмоқда.
Ю.Буряковнинг ёзишича, 20 гектарлик шаҳристон тўғри тўртбурчак шаклида қурилган, бу антик давр (Македонский) қурилишига мос бўлиб, Нукент 2300 йил олдин қурилганлиги исботлайди. Бу ердан қўлда ясалган отлиқ ҳайкалчаси ва баланд тош эгари топилган. Бундан ташқари, Тошкент канали қурилиши даврида эски Ореховск қишлоғида, Тўйтепадан 7 километр шимоли-шарқда (1940-йилда) катакомбалар ичидан қуроллар ва камар темирлари, сопол кўзалар топилган.
А.Треножкин канал зонаси археологи бўлиб, у қурилиш чоғида топилган материалларни ўрганиб чиққан. Оҳангарон дарёси бўйидан эрамиздан аввал ИИИ–И асрга оид одамлар яшаган манзил ва Бургулик сойи билан Тошканал кесишувидан эрамиздан олдинги ВИ–ИВ асрга оид одамлар яшаган манзилгоҳ топилгани, у ерда сопол синиқлари, аёллар тақинчоқлари чиққанини ёзади. Буларнинг Тўйтепа ва Бискент атрофларида эрамиздан олдинги ВИ асрда одамлар яшаганлигини кўрсатади.
Тарихий манбаларда келтирилишича, Чочнинг пойтахти Қанқа туркларнинг қаттиқ ҳужумидан кейин (И аср) вайрон этилган. Натижада шаҳар жуда ҳам заифлашиб, кичрайиб кетган. Орадан вақтлар ўтиши билан шаҳар Турк ҳоқонлиги таркибида яна қайта ривожлана бошлайди. Айни мана шу пайтда илгариги Чочнинг ҳудудида алоҳида-алоҳида 6 та шаҳар ва шу даврнинг ўзида Чирчиқ ҳамда Илоқ дарёлари ўртасида ўнлаб янги шаҳарлар вужудга келади ва ушбу ҳудуд мустақил Илоқ вилоятига айланади.
Иккинчи жаҳон уруши даври
1941-йилнинг 22-июн куни фашистлар Германиясининг советлар ҳудудига бостириб кириши оқибатида СССР таркибида бўлган барча республикалар қатори ўзбекистонликлар ҳам Иккинчи жаҳон урушида иштирок этдилар. Иккинчи жаҳон уруши арафасида О'збекистон аҳолиси 6 551 000 кишини ташкил этган ҳолда уларнинг 1 951 000 нафари урушга сафарбар этилди. Я’ни, ҳар уч нафар ўзбекистонликдан биттаси қўлига қурол олиб, фашизмга қарши жангга отланган.
Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳридан 11 221 нафар киши фронтга сафарбар қилинди, 1418 кун, я’ни 1945-йилнинг 9-майига қадар давом этган қирғинбарот жангларда мардонавор иштирок этган аҳолининг 1500 нафардан зиёди жанг майдонларида қаҳрамонларча ҳалок бўлдилар. Мингдан ортиқ тумандош ва ҳамшаҳарлар жангоҳларда жасорат кўрсатиб, жанговар орден ва медаллар билан мукофотландилар.
Тошкент вилоят давлат архивидаги ҳуж жатларнинг гувоҳлик беришича, мудофаа фондига маблағ тўплаш бошланган 1941-йилнинг августидан 1942-йилнинг охири гача Ўрта Чирчиқ тумани (Нурафшон шаҳри ҳудуди Ўрта Чирчиқ тумани таркибида бўлган)даги жамоа хўжаликларнинг а’золари танк ва самолёт қурилиши учун ўз шахсий жамғармаларидан 7 миллион 100 минг сўм миқдоридаги маблағларни давлат банкига топширганлар.
“Северний маяк” (ҳозирги” Оқ ота” ҳудуди) жамоа хўжалигининг а’золари шу мақсадга йўналтирилган ҳисоб рақамларига 600 минг сўм пул ва 30 тонна озиқ-овқат юборганлар. Олий бош қўмондонликдан жанговар машина қурилишига 350 минг сўм билан ўз ҳиссасини қўшган комбайнчи Ли Чун Сику номига юборилган телеграммдан илҳомланган “Полярная звезда” (ҳозирги Ким Пен Хва ҳудуди) жамоа хўжалигининг фаоллари 100 та жанговар самолёт қурилиши учун қўшимча яна 1 миллион 361 минг сўм, жами 2 миллион 211минг сўм тўпладилар. Шунингдек, жамоа хўжалиги раиси 100 минг сўм, ҳайдовчи Ким Антон 50 минг сўм, партия қўмитаси котиби Ли Тхаен ва жамоа хўжалиги а’зоси Чам Чмен ҳар бири 30 минг сўмдан маблағ топширганлар. Жамоа хўжалиги а’золари армия жанг чилари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун қўшимча мажбуриятларни бажарганларидан сўнг яна 26 560 килограмм гуруч ажратишган.
1942-йилда туман меҳнаткашлари 3 марта якшанбалик ўтказиб, ундан тушган маблағни танк колоннаси қурилишига юборганлар. Қамалдаги Ленинград аҳолиси учун туман аҳли 1942-йилнинг ёзида 100 минг сўмдан кўпроқ пул, 11 тонна гуруч, бир неча юз килограмм буғдой ва бошқа кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари, ўнлаб бош қорамол ва қўйлар топширилди. Шу тариқа тўйтепаликлар ҳам Иккинчи жаҳон урушида фашист бочқинчилари устидан қозонилган Буюк ғалабага ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар.
Иқтисодий ва ижтимоий аҳволи
Нурафшон шаҳрининг иқтисодиёти асосан қишлоқ хўжалиги ва саноатга асосланган. Шаҳар яқинида йирик пахта далалари, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади. Саноат соҳаси ҳам ривожланган бўлиб, шаҳарда озиқ-овқат, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Нурафшон шаҳрига Тошкент вилояти маркази мақоми беригач шаҳарда о'нлаб йирик давлат ва хусусий ташкилотлар ҳамда корхоналар о'з фаолиятини бошлади. Бир қанча йирик банклар о'зининг Тошкент вилоятидаги бо'лимини очди. Хусуан, Халқ Банки, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Ҳамкорбанк, Асака Банк, Микрокредит Банк, Агро Банк, Ипотека Банк, Миллий Банк каби банклар о'з бошқармаларини очди.
Вилоят марказида о'нлаб тураржой бинолари барпо этилди.
Нурафшон Бусинесс Cитй
Нурафшон Бусинесс Cитй - О'збекистоннинг Тошкент вилоятидаги Нурафшон шаҳрини рақамли ва технологик жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган лойиҳа. Ушбу лойиҳа доирасида шаҳар замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш мақсад қилинган.
Нурафшон шаҳри 2017-йилда Тошкент вилоятининг ма’мурий марказига айланди (бунга қадар унинг ма’мурий маркази бўлмаган). Бу ерга пойтахтдан Тошкент вилояти ҳокимлиги кўчирилди. Ўша вақтда Нурафшонни Ўзбекистондаги биринчи “ақлли” шаҳарга айлантириш режаси ма’лум қилинганди.
Ҳукуматнинг 2018-йил 26-мартдаги қарорига мувофиқ, Тошкент вилояти ма’мурий маркази қурилиши учун 246,2 гектар ер, шу жумладан, “Кончи” массиви ҳудудида 113 гектар ва “Янги турмуш” массиви ҳудудида 133,2 гектар ер ажратилганди.
Ма’мурий марказ ҳудудида обектлар қурилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Нурафшон шаҳри ҳокимлиги ҳузурида “Тошкент вилояти ма’мурий марказини қуриш дирексияси” ДУК ташкил этилган.
Янги қарор билан “‘Ақлли шаҳар’ консепсияси бўйича Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ма’мурий марказини қуриш” инвестициявий лойиҳаси Нурафшон бусинесс cитй консепсиясига ўзгартирилди. Аввал ташкил этилган дирексия “Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирексияси” ДУК шаклида қайта ташкил этилди. Барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда тузилган шартномалар янги дирексияга ўтказилди.
Музей, халқаро конференсия ва форумлар ўтказиш учун “Экспомарказ”, театр, кутубхона, ёшлар ижодиёт саройи, спорт-соғломлаштириш ва ижтимоий соҳа обектларини қуриш ишлари — республика буджети ва Тошкент вилояти маҳаллий буджетининг қўшимча манбалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Бошқа обектларни қуриш эса — инвесторларнинг ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари ҳисобидан.
Дирексияга ва бизнес марказларини қуриш бўйича лойиҳала иштирокчилари — инвесторлар, бош пудрат ташкилотлари ҳамда норезидентларга Президентнинг 2018-йил 2-августдаги қарорида белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этилади.
2018-йилнинг ноябрида Сингапурнинг Универсал Суccесс Энтерприсес компанияси Нурафшондаги “Ақлли шаҳар” лойиҳасига 2,5 миллион доллар инвестиция кўзда тутилган меморандум имзоланганини ма’лум қилганди.
2020-йилнинг октабрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Сингапурнинг Универсал Суccесс Энтерприсес компанияси Нурафшон cитй’ни қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида бош келишувни онлайн тарзда имзолагани ма’лум қилинганди. Лойиҳа уч босқичда амалга оширилиши кутилмоқда, инвестицияларнинг умумий ҳажми эса лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш натижаларига кўра аниқланади.
2020-йилнинг февралига келиб эса пойтахтдан Нурафшонга қадар метро линиясини қуриш режалаштирилаётгани хабар қилинганди.
Давлат харидлари ягона портали ма’лумотларига кўра, “Тошкент вилояти ма’мурий марказини қуриш дирексияси” фақат иккита йирик шартномани имзолаган — Смарт Cитй ҳудудида 9,7 миллиард сўмга Тошкент вилоятининг ИИББ ма’мурий биносини қуриш ва Нурафшонда 64 миллиард сўмга ма’мурий суд биносини қуриш.
Бугун шаҳардаги улкан қурилиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, шаҳар маркази Тошкент йўли кўчасида 213 та обект бузилиб, жой эгаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 24 миллиард сўм товон пули тўлаб берилган.
Марказий кўчада 172 та бино ва иншоот қад кўтариши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 36 тасида қурилиш ишлари олиб бориляпти.
Транспорти
Нурафшон автомобил йўллари орқали Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарлар билан боғланган. Т. яқинидан Тошкент — Ангрен темир йўл ўтади. Шаҳарнинг жан.ғарбида Туябўғиз сув омбори („Тошкент денгизи“) жойлашган. Нурафшон шаҳрида жамоат транспорти йўқ. Илгари Тошкент шаҳри билан маршрутлар 2020-йилдан кейин аста секин ўз фаолиятини тўхтатди.
Манбалар
- ↑ „Сенат Тўйтепани Тошкент вилоятининг мамурий маркази этиб белгилади“. 2017-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-август.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |