Nurali Qobul
Нурали Қобул (Нурали Қобулович Холбўтаев[1]; 1950-йил 2-январ, Жиззах, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик тарихчи, ёзувчи, шоир ҳамда таржимон.
| Нурали Қобул | |
|---|---|
| Таваллуди |
1950-йил 2-январ Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Усмат қишлоғи |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | Ўзбек |
| Касби | Тарихчи, ёзувчи, шоир, таржимон. |
| Соҳаси | Драматургия, шеърият |
| Иш жойлари | „Ғалаба байроғи“ (1971—1973), „Жиззах ҳақиқати“ (1973—1976) газеталари, „Совет Ўзбекистони санъати“ журнали, „Юлдузча“ нашриёти |
| Таълими | Мирзо Улуғбек номли Фарғона давлат педагогика институти |
| Машҳур ишлари | „Сукут Суиқасди“, „Суиқасддан сўнгги сукут“ |
| Мукофотлари | Максим Горкий мукофоти, Борис Полевой мукофоти[1] |
| Дини | Ислом |
Таржимаи ҳоли
Нурали Қобул 1950-йилнинг 2-январида Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги Усмат қишлоғида туғилган. Олий таълимдаги ҳаёти Мирзо Улуғбек номли Фарғона давлат педагогика институти тарих факултети билан боғлиқдир. Жиззах шаҳридаги Бобур номли 22-ўрта мактабда тарих фанидан дарс берувчи ўқитувчи, (1969—1970), „Ғалаба байроғи“ газетасида таҳририят бўлим бошлиғи (1971—1973), „Жиззах ҳақиқати“ газетасида мухбир (1973—1976), „Совет Ўзбекистони санъати“ журналида бош муҳаррир ўринбосари, бош муҳаррир (1977—1986), „Юлдузча“ нашриётида бош муҳаррир, директор (1987—1996) вазифаларида хизмат қилган[2].
Ижоди
Нурали Қобулнинг „Ойқор“ номли биринчи қиссаси 1978-йилда нашр этилди. Шундан сўнг, унинг „Салом, тоғлар“ (1979), „Тубсиз осмон“ (1981), „Яшаш учун кечикма“, „Каптарлар қайтмаган кун“ (1983), „Унутилган соҳиллар“ (1988), „Буғдой пишиғига етмаганлар“ (1992), „Етти иқлим хоқони ёхуд аҳд ва тахт“ (2013) каби роман, қисса ва ҳикоялар китоблари, „Одам, Ойқор тоғ ва дайди шамол“ (1980) номли шеърий эртаги, „Ватандан яхши ёр бўлмас“ номли публицистик мақолалар тўплами дунёга келди. Ёзувчи ҳамда шоирлик истъэдодларидан фойдаланган ижодкор 7 китобдан иборат тарихий-сиёсий мавзуга доир роман-памфлёт ҳам яратган. Роман-памфлёт таркибига қуйидаги китоблар киради:
- „Сукут суиқасди, ёҳуд Сталиндан Саддамгача“ (?)
- „Сукутдан сўнгги суиқасд, ёҳуд Чингизхондан Черчилгача“ (?)
- "Тавқи лаънат тамғаси (2019)
- „Дордан қочган даҳо“ (?)
- „Сталиннинг супер жаллоди“ (?)
- „Сталиннинг супер жосуси“ (?)
- „Давлат тўнтариши“ (?)
Китоблари
- „Ойқор“ (1978)
- „Салом тоғлар“ (1979)[3]
- „Одам, Ойқортоғ ва Дайди шамол ҳақида эртак“ (1980)
- „Тубсиз осмон“ (1981)[4]
- „Каптарлар қайтмаган тун“ (1984)[5]
- „Яшаш учун кечикма“ (1985)
- „Унутилган соҳиллар“ (1988)
- „Оқ каптарлар“ (1990)
- „Буғдой пишиғига етмаганлар“ (1992)
- „Сен ватансан, муҳаббат“ (1994)
- „Ватандан яхши ёр ўлмас“ (1995)
- „Янги қор тушган кун (?)“[6]
- „Сенинг болалик осмонинг“ (?)[7]
Таржималари
Ижодкор таржимон сифатида Габриэл Гарcíа Мáрқуэзнинг „Ёлғизликнинг юз йили“ романини, Чингиз Айтматовнинг „Болалигим“ асарини ўзбек тилига моҳирона тарзда ўгирган[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Мирвалиев, Собир. О’збек адиблари (хрестоматия). Фан нашриёти, 1993 — 145-бет. ИСБН ?.
- ↑ Н „Нурали Қобул (1950)“. Савия.уз. Қаралди: 13-август 2022-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „Нурали Қобул-Салом тоғлар“. Зиёуз.cом. Қаралди: 13-август 2022-йил.
- ↑ „Нурали Қобул — Тубсиз осмон“. Зиёуз.cом. Қаралди: 13-август 2022-йил.
- ↑ „Нурали Қобул-Каптарлар Қайтмаган тун“. Зиёуз.cом. Қаралди: 13-август 2022-йил.
- ↑ „Нурали Қобул — Янги қор тушган кун (қисса)“. Зиёуз.cом. Қаралди: 13-август 2022-йил.
- ↑ „Нурали Қобул — Сенинг болалик осмонинг“. Зиёуз.cом. Қаралди: 13-август 2022-йил.
- ↑ Нурали Қобул „Нурали Қобул — Темуршуносликни темирчиликка айлантириб қўйдик“. Кун.уз. Қаралди: 13-август 2022-йил.