Нураш конлари - Ер юзасига яқин тоғ жинсларининг нураш катламида сув, углекислоталар, кислород ҳамда органик ва ноорганик кислоталар (кимёвий нураш) таъсирида парчаланишидан пайдо бўлган фойдали қазилмалар кони. Нураш конлари аввалги геологик даврларда шаклланган бўлиб, ҳрз. даврда эса чуқурликдан ер юзасига чиқа-рилган ва янги термодинамик шаро-итларда барқарор бўлмаган тоғ жинслардан ташкил топган. Нураш жараёнлари натижасида тог жинслари мураккаб таркибли силикатлардан сод-дароқ таркибли оксид ва гидроксидларга ўтади. Янги ҳосил бўладиган бирик-малар эриган ҳолда ер ости сувлари билан кўтарилиб қайтадан чўкинди ҳосил қилади ва инфилтрацион конларни ташкил этади. Бу турдаги конларга уран, мис рудалари, олтингугурт конлари киради. Бошқа қийин эрийдиган бирикмалар ер юзаси яқинида йиғилиб қолдиқ конлар деб аталувчи конларни ташкил этади. Бу гуруҳга силикатли никел рудалари, темир, марганец, боксит, магнезит, каолин конлари мансуб.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил