Нуриддин Мўйдинхонович Исмоилов (русча: Нуриддин Муйдинханович Исмоилов; 1959-йил, Наманган вилояти) – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери (2015-йилдан)[1].

Нуриддин Мўйдинхонович Исмоилов
Нуриддин Мўйдинхонович Исмоилов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери
Мансаб даври
2015-йил 23-январдан
Ҳукумат бошлиғи Шавкат Мирзиёев
Абдулла Орипов
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Дилором Тошмуҳамедова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1959-йил 20-январ (1959-01-20) (67 ёш)
Учқўрғон тумани, Наманган вилояти, ЎзССР, ССРИ
Сиёсий партияси Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси
Маълумоти Тошкент давлат университет
Мукофотлари

Биографияси

Исмоилов Нуриддин Мўйдинханович 1959-йили Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Ма’лумоти – олий. 1980-йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги – ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди[2].

Меҳнат фаолиятини 1980-йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани прокуратурасининг стажори сифатида бошлаган. 1981—1989-йилларда Чуст туманлараро прокурорининг ёрдамчиси, Учқўрғон туманлараро прокурорининг ёрдамчиси, Наманган вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. 1985—1989-йилларда Уйчи тумани прокурори, 1989—1995-йилларда Наманган вилояти Адлия бошқармасининг бошлиғи лавозимларида ишлаган.

1995—2001-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, раиси[3], 2001—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳининг раҳбари, 2002—2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб борган[4][5]. 2001–2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида турли лавозимларда ишлаган[6][7][8]. 2015-йил 12-январда Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланган[9].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Исмоилов Нурдинжон Мўйдинхонович“. 4-октабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-октабр 2019-йил.
  2. ↑ Парлемент де л'Оузбéкистан: „Депутаты“ (19-июн 2017). 28-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2017-йил..
  3. ↑ ҳттп://www.трт.нет.тр/узбек/турк-дунёси/2015/01/13/нурдинжон-исмоилов-олий-мажлис-қонунчилик-палатаси-спикери-183293
  4. ↑ Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасини сайлаш тўғрисида
  5. ↑ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва иқтисодий-ижтимоий соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
  6. ↑ ББC: [www.ббc.cом/узбек/лотин/2015/01/150112_латин_узбек_мп_элеcт_неw_спеакер „Ўзбекистон Қонунчилик палатаси раҳбари ўзгарди“].
  7. ↑ УзРепорт: „Нурдинжон Исмаилов элеcтед ас а спеакер оф тҳе Легислативе чамбер оф тҳе Олий Мажлис“ (12 жанвиэр 2015). Қаралди: 19 жуин 2017.
  8. ↑ УзДаилй: „Нурдинжон Исмаилов ҳеадс Легислативе Чамбер“. 11-ноябр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-ноябр 2017-йил.
  9. ↑ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикерини сайлаш тўғрисида

Ҳаволалар