Nurhaci
Нурҳаcи (талаффузи: Нурхаци; манжурча:ᠨᡠᡵᡤᠠᠴᡳ — Нургаcи, монголча:ᠨᠤᠷᠠᠭᠴᠢ — Нурхач, хит. ан’анавий 努爾哈赤, соддалаштрилган 努尔哈赤, пинйин: Нǔ'ěрҳāчì ёки Нǔ'ěрҳāқí (努爾哈齊); 1559—1626) — манжур хони. Ойсингоро қавмидан. Мин сулоласи туманбошиси Мангу Темурнинг авлоди. Да Сзин — „Буюк олтин“ (ёки Ҳоу Сзин — „Сўнгги олтин“) деб ном олган манжур империяси асосчиси (Чжурчженларнинг 1115—1234-йилларда мавжуд бўлган империяси Биринчи ёки Қадимги Сзин империяси дейилади). Империя 1636-йил Да Син — „Буюк Соф“ деб атала бошлаган.
| Нурҳаcи | |
|---|---|
努爾哈赤 | |
|
| |
| Ҳоу Сзин (Сўнгги Сзин) сулоласи хони | |
|
Мансаб даври 1616 – 1626 (Ойсингоро Нурҳаcи (хит. ан’анавий 愛新覺羅 努爾哈赤) исми остида) | |
| Ўтмишдоши | сулолага асос солган |
| Вориси | Ойсингоро Абахай |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
21-феврал 1559-йил Ҳету-Ала, Манжурия |
| Вафоти |
30-сентябр 1626-йил (67 ёшда) Аижи Форт, Манжурия |
| Турмуш ўртоғи | 16 хотин |
| Болалари | 16 ўғил ва 8 қиз |
| Онаси | Сюан (Ҳитара сулоласидан) |
| Отаси | Такси |
Ҳаёти
Манжурларни бирлаштириши ва давлатга асос солиши
Нурҳаcи ХВ аср биринчи ярмида корейс аскарларининг босими билан Пектусан тоғи ёнбағирларидан Манжуриянинг жанубий қисмига келиб жойлашган чжурчженларнинг Тун уруғидан. Бейле (манжурча княз) Гиочангининг набираси, бейле Таксининг ўғли[1] Нурҳаcи Суксухе-Бира дарё водийсидаги 6 кичик қал’а шаҳарларнинг ҳокими (князи) эди. 1115—1234-йилларда Хитой шимоли ва Ички Монголияда ҳукм сурган чжурчженларнинг Сзин (хитойчадан таржимаси „Олтин“) сулоласига ҳам мансублиги бор эди. Шу сабабли у ўз сулоласини „Олтин сулола“ (Ойсингоро) деб атади. Нурҳаcининг сулоласи Суксухе-Бира дарёси водийси ерларини бошқаришга даъвогарлик қилишган, шу аснода Манжоу ҳудудларига ҳам эгалик қилишган.
У Фушун шаҳрида Мин сулоласи қўмондони Ли Ченлян хонадонида аскар сифатида тарбия топган. У ерда хитой тилини ва маҳкама ишлари юритиладиган Квонха лаҳжасини ўрганган. У хитойликларнинг „Уч қироллик романтикаси“ ва „Сув чегараси“ асарларини ўқиб, уларнинг ҳарбий ва сиёсий стратегияларини ўрганиб чиққан.[2][3][4]
1582-йил Нурҳаcининг отаси ва бобоси чжурчжен қабилалари ўртасидаги ўзаро сулолавий жанглар пайтида Ляодун боси Ли Ченлян бошчилигидаги Хитой қўшинлари қўлидан вафот этишади. Хитой солномаларига кўра бу иш учун Ли Ченлянни Мин ҳукумати билан келишиб турган Гиочанги ва Таксига қарши гижгижлаган чжурчженларнинг Турун шаҳри ҳокими Никан Вайлан айбдор кўрилган. 1584-йил Нурҳаcи отаси ва бобоси учун ўч олиш мақсадида 13 совутдор сипоҳий билан Никан Вайланга қарши чиқди. Никан Вайлан Эрхунга қочиб кетди, 1587-йилда Нурҳаcи уни яна та’қиб остига олди. Никан Вайлан бу сафар Ли Ченлян ҳузурига қочди, Ли Ченлян Нурҳаcи билан муносабатлари бузилишини истамай Никан Вайланни Нурҳаcига топширди. Нурҳаcи унинг бошини танасидан жудо этди. Ли Ченляннинг қўллаб-қувватлаши билан Нурҳаcи катта сиёсатга кириб келди.
Нурҳаcи истеъдодли сиёсатчи ва қўмондон эканини кўрсата олди. Айнан у чжурчжен қабилаларини бирлаштирди ва Манжур давлатига асос солди. Кўплаб совғалар, кўп кунли базмлар ва никоҳ алоқалари орқали Нурҳаcи қўшни қабила оқсоқолларини ўз томонига оғдира олди. Ўз навбатида улар, ўғиллари, қуллари ва қўшинлари билан Нурҳаcи бошқараётган ҳудудларга доимий яшаш учун кўчиб келишди ва янги ҳукмдорларига хизмат қила бошлашди. Шу аснода қабилалар ўртасида ишончли иттифоқ тузилди. Тез орада бу иттифоқ кучли ҳарбий ва қулдорлик тизимига асосланган ибтидоий давлат бошқаруви даражасига етди.
1585—1589-йилларда Нурҳаcи Мин сулоласининг Сзянчжоу вейи қабилаларини бўйсундириб (чегарадоши), уларни Манжоу халқи таркибига бирлаштирди. Сўнг у чанбайшан қабилалари ва хулун қабилалар иттифоқини ўзига бўйсундиришга ҳаракатлар қилди. Йигирма йил ичида манжурлар қўшниларига қарши йигирмага яқин ҳарбий ҳаракатлар қилдилар. Нурҳаcи ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Пекинга — император Ванли ҳузурига борди.
1589-йил Нурҳаcи ўзини ван деб эълон қилди, 1596-йил эса ўзини Сзянчжоу давлатининг вани сифатида танитди. 1606-йил шарқий монгол ҳокимлари унга Кундуленхон унвонини бердилар.
1616-йил Нурҳаcи ўзини янги ташкил этилган давлат монархи деб эълон қилди. Ўзини хон деб атаб 1234-йил монголлар томонидан йўқ қилинган Айсин Гурун (манжурча: Олтин давлат)ни қайта тикланганини маълум қилди. Унинг асосини 8 қисмдан иборат армия ташкил этган. Ҳар бир қисмнинг туғи (байроғи) бўлиб, уларнинг ранги бир-биридан фарқ қилади. Шу туфайли Нурҳаcининг армияси „8 туғли армия“ деб номланган. Хитой солномаларида бу мамлакат Сзин (1115-1234) деб номланиб, хитойлик тарихчилар Нурҳаcи тузган давлатни Ҳоу Сзин („Сўнгги Сзин“) сифатида қайд этадилар. У давлатига „Дажин“ (Улуғ олтин маъносида) деб ном берган[5]. Шу аснода Нурҳаcи бошқарувининг шиори бўлмиш — Самовий ёрлиқ (Тангри ёрлиғи) тузилади. Манжур сулоласининг расмий тарихига кўра у ўзини Самовий ёрлиқ асосида бутун замин узра ҳукмдор бўлмиш Само фарзанди деб эълон қилади. Манжур давлатининг пойтахти Синсзин шаҳри бўлади. Нурҳаcининг дипломатик ва ҳарбий фаоллиги натижасида 1619-йил янги тузилган давлат атрофида чжурчженларнинг кўплаб қабилалари бирлашдилар.

Манжурлар давлатининг кенгайиши
Манжоу давлатининг кучайиши ва ҳудудининг Хитой чегараларига тобора яқинлашиши Ляодунда Нурҳаcи ва Мин империяси муносабатларини кескинлаштира борди. 1618-йил Нурҳаcи „Етти шикоят“ номли манифестини эълон қилди. Унда Нурҳаcининг фикрича хитойликлар шахсан унинг ва унинг халқи олдида қилган айблари келтириб ўтилган. Шу йил йигирма минг кишилик қўшин билан Ляодун вилояти орқали Хитой ҳудудига бостириб кириб учта муҳим қал’ани ҳамда бешта шаҳарни қўлга киритади. Шаҳарлар вайрон қилинади, шаҳар аҳолиси эса (Хитой тарихчиларига кўра – беш юз мингдан ортиқ киши) Манжоуга олиб кетилади. Син тарихчиларига кўра Мин империяси бунга жавобан Ляодунда 200 минг кишилик қўшин тўплайди. Бунга қарши Нурҳаcи фақат эллик минг кишини тўплай олган, холос. Аммо хитойлик қўмондонларнинг нотўғри йўл тутиши манжоуликларни қутқариб қолади. Мин қўмондонлари қўшинни тўрт гуруҳга бўладилар, гуруҳлар Манжоунинг пойтахтига алоҳида-алоҳида ҳужум қиладилар. Бу Нурҳаcига қўл келиб, қўшинлардан уч гуруҳини мағлуб этади. Ушбу воқеа тарихга Сарху жанги номи билан кирган. Тўртинчи гуруҳ чекинишга мажбур бўлади. Хитойликларга ёрдамга келган Хан Хоннипнинг корейс қўшинлари манжурлар томонидан Шенхе дарёси бўйида қаршиликка учраб тез орада мағлуб бўлдилар.

1621-йил манжурлар Ляодун ҳудудига бостириб кириб хитой қўшинларини тор-мор этдилар. Нурҳаcи қўшинлари Шенян (манжурча номи Мукден, мукдемби – „юксалмоқ“ сўзидан) ва Ляоян шаҳарларини қамал орқали қўлга киритди. Бу ҳудудда мустаҳкам ўрнашиш мақсадида шаҳар аҳолисини Манжоуга кўчирмади. 1622-йил мажурлар Ляосига ҳужум қилиб Хитой жангчиларини тор-мор қилдилар. Хитойликлар ҳимояга зўр бериб мудофаа ишларини қайтадан ташкил этишга мажбур бўлишди. Нурҳаcи 1625-йил пойтахтни Мукденга кўчирди. 1626-йил Нурҳаcи қўшинлари Ляоси ҳудудиниг асосий шаҳри бўлган – Нингюан қал’асини қўлга кирита олмади. Нингюан ҳимоясида хитойликларга европача (хунгипао) типдаги артиллериядан фойдаланган ҳолда иезуит Адам Шал фон Белл ёрдам берди. Бу урушда Нурҳаcи қаттиқ жароҳат олиб маъданли булоқлар ёрдамида даволаниш учун қайтиб кетади. Қал’а ҳужумидаги мағлубиятларидан аламзада бўлган манжурлар Сзюхуадао оролини босиб олишади ва Хитойга қарашли Боҳай кўрфази флотининг асосий кучи ҳисобланган икки мингта кема ва озиқ-овқат омборларини ёқиб юборишади.
Хитой билан урушлар қилиш давомида Нурҳаcи ҳали унга бўйсунмаган чжурчжен қабилаларини бўйсундиришни ҳам давом эттирарди. 1619—1625-йилларда Нурҳаcи ва унинг ўғли Хуантайсзи (Абахай) тўрт маротаба муваффаққиятли юришни амалга оширдилар. 1626-йил сентябрда Нурҳаcи вафот этди. Баъзи тадқиқотчилар Нурҳаcининг ўлимига феврал ойида Нингюаню жангида олган оғир жароҳати ва мағлубиятдан олган руҳий зарбаси сабаб бўлган деб ҳисоблайдилар. Ўлимидан олдин у тахт ворисини тайинламайди. Унинг яқинлари саккизинчи ўғли – Хуантайци (Абахай)ни тахт вориси этиб тайинлайдилар.
Оиласи
- бобоси: Гиочанги (覺昌安)
- отаси: Такси (塔克世)
- онаси: Сюан, Ҳитара сулоласидан никоҳсиз олинган (喜塔拉氏)
- қориндош укаси: Сурхаци (蘇爾哈吉)
- хотинлари:
- Сяосигао император хоним (孝慈高皇后), асл исми Монго, Ехенара сулоласидан Янгинунинг қизи
- Юан, асл исми Хаханасзясин, Тунсзя сулоласидан
- Сзи, асл исми Гундай, Фуса сулоласидан
- Сяолеу император хоним (孝烈武皇后), асл исми Абахай, Уланара сулоласидан Мантайнинг қизи
- ўғиллари:
- Суэн (褚英) (1580—1615), тахт вориси, уч нафар ўғли бўлган
- Дайсан (代善) (1583-йил 19-август – 1648-йил 25-ноябр), шаҳзода Ли (1636—1648), саккиз нафар ўғли бўлган
- Абай (阿拜)(1585-йил 8-сентябр – 1648-йил 14-март), етти нафар ўғли бўлган
- Тангулдай (湯古代) (1585-йил 24-декабр – 1640-йил 3-ноябр), икки нафар ўғли бўлган
- Мангултай (莽古爾泰) (1587 – 1632-йил 11-январ)
- Табай (塔拜) (1589-йил 2-апрел – 1639-йил 6-сентябр), саккиз нафар ўғли бўлган
- Абатай (阿巴泰) (1589-йил 27-июл – 1646-йил 10-май), шаҳзода Раою (1644—1646), беш нафар ўғли бўлган
- Абахай (皇太極) (1592-йил 28-ноябр – 1643-йил 21-себтябр), хон, кейинчалик Син империяси императори (1626—1643). 11 нафар ўғли 14 нафар қизи бўлган
- Бабутай (巴布泰) (1592-йил 13-декабр – 1655-йил 27-феврал), уч нафар ўғли бўлган
- Дегелей (德格類) (1592-йил 16-декабр – 1635-йил 11-ноябр), бейле, уч нафар ўғли бўлган
- Бабухай (巴布海) (1596-йил 15-январ —1643),
- Ажиге (阿濟格) (1605-йил 28-август – 1651-йил 28-ноябр), шаҳзода Ин (1644—1651), 12 нафар ўғли бўлган
- Лаимбу (賴慕布) (1611-йил 26-январ – 1646-йил 23-июн), шаҳзода Фу, бир нафар ўғли бўлган
- Доргон (多爾袞) (1612-йил 17-ноябр – 1650-йил 31-декабр), Син империяси регенти (1643—1650)
- Додо (多鐸) (1614-йил 2-апрел – 1649-йил 29-апрел), шаҳзода Ю (1636—1649), саккиз нафар ўғли бўлган
- Фиянгу (費揚果) (1620-йил ноябр – ?), тўрт нафар ўғли бўлган.
Шажараси
- Мангу Темур (Ментему) (猛哥帖木耳) (1370—1433)
- Чуян (Агу) (1433-йил ўлдирилган)
- Чуншан (充善) (1433—1467), Мангу Темурнинг иккинчи ўғли
- Толо (Сзянчжоулик чжурчженларнинг йўлбошчиси) (妥罗) (1467—1481)
- Тоймо (妥义谟)
- Сибаосибянчу (锡宝齐篇古) (1481—1522)
- Фуман (福滿) (1522—1542)
- Дешику (德世庫)
- Лючан (劉闡)
- Сочаня (索長阿)
- Баоланъа (包朗阿)
- Баоши (寶實)
- Гиочанги (覺昌安) (1542—1582)
- Лидун-Батуру ((禮敦巴圖魯)
- Эргун (額爾袞)
- Сзекан (界堪)
- Тачабянгу (塔察篇古)
- Такси (塔克世) (1582-йил ўлдирилган)
- Нурҳаcи (努爾哈赤) (1559—1626)
- Мурҳаcи (穆爾哈齊) (1561—1620)
- Сурҳаcи (舒爾哈齊) (1564—1611)
- Ярҳаcи (雅爾哈齊) (1565—1589)
- Баяла (巴雅喇) (1582—1624)
- Фуман (福滿) (1522—1542)
Манбалар
- ↑ Кузнецов В. С. Нурхаци. — Новосибирск, 1985.
- ↑ Геоффрей Паркер. Глобал Cрисис: Wар, Cлимате анд Cатастропҳе ин тҳе Севентеэнтҳ Cентурй, иллустратед, Яле Университй Пресс, 2013. ИСБН 0300189192.
- ↑ Кеннетҳ М. Сwопе. Тҳе Милитарй Cоллапсе оф Чина'с Минг Дйнастй, 1618-44, иллустратед, Роутледге, 2014 — 16-бет. ИСБН 1134462093.
- ↑ Виcтор Ҳ. Маир, Санпинг Чен, Франcес Wоод. Чинесе Ливес: Тҳе Пеопле Wҳо Маде а Cивилизатион, иллустратед, Тҳамес & Ҳудсон, 2013. ИСБН 0500771472.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |