Nuri Bilge Ceylan
Нури Билге Cейлан (1959-йил 26-январда, Истанбул) — турк режиссёри, ссенарийнавис ва фотографи.
| Нури Билге Cейлан | |
|---|---|
| Таваллуди |
1959-йил 23-январ Бакıркöй, Истанбул, Туркия |
| Фуқаролиги | Туркия |
| Касби | Режессор, ссенарийнавис, фотограф |
| Фаолият йиллари | 1995-йилдан ҳозиргача |
| Турмуш ўртоғи | Айлин Üналдı |
| Болалари | 2 |
1997-йилдан бери бадиий филмлари билан кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ва халқаро миқёсда эътироф этилган."Қиш уйқуси" филми 2014-йилги Канн кинофестивалида „Олтин палма япроғи“ни қўлга киритиб, кино тарихида ушбу мукофотни қўлга киритган иккинчи турк филми бўлди. Режиссёрнинг бешта филми Туркиянинг энг яхши халқаро академик кино мукофотига номзод сифатида танланди.
Ҳаёти ва фаолияти
У 1959-йилда Истанбулнинг Бакıркўй туманида туғилган. Онаси Фотма Cейлан. Отаси Меҳмет Эмин Cейлан қишлоқ хўжалиги муҳандиси бўлган. Болалигининг асосий қисми отаси туғилган жой Чаноққалъанинг Ениcе туманида ўтди[1]. Бошланғич таълимни Ениcе шаҳрида, ўрта мактаб ва лицейни Истанбулда тамомлаган. Олий таълимни 1976-йилда Истанбул техника университетининг кимё бўлимида бошлаган. 1978-йилда Боғозичи университетининг электр ва электроника муҳандислиги бўлимига ўқишга кирди.
Боғозичи университетида ўқиган вақтида университетнинг фотография (БÜФОК), алпинизм ва ғор тўгаракларига аъзо бўлиб, табиат ҳодисаларига қизиқиши ортган[1][2]. Унинг номи фотографияда пайдо бўла бошлади; 1982-йилда „Миллиет Арт“ журналининг „Тüрк Фотоğраф Санатıнда Генçлер“ номли сонида қатнашди. 1980-йилларда унинг баъзи ижодий ишлари Гергедан каби маданият ва санъат журналларида нашр этилган. 1989-йилда Кодак томонидан уюштирилган танловда „Çıплак ве Дениз“ фотожамланмаси танлаб олинди ва халқаро танловда Туркия номидан қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди[3]. 1985-йилда ўқишни тамомлагандан сўнг Лондон ва Катмандуга саёҳат қилди[4]. Туркияга қайтгач, Анқаранинг Мамак туманида ҳарбий хизматни ўтаётиб, кино соҳасига киришга қарор қилади[5]. У Мимар Синан университетида икки йил кино соҳасида таҳсил олган.
1993-йилда Меҳмет Эрйıлмазнинг "Севиёрум Эрго Сум" номли қисқа метражли филмида рол ўйнади ва суратга олиш жараёнида камера орти жараёнларида бўлиб, техник билимини оширди[6]. У ўзининг қисқа метражли филмини суратга олиш учун „Севиёрум Эрго Сум“ суратга олинган камерани сотиб олди ва 1993-йилда ўзининг биринчи қисқа метражли филмини суратга олди. У Канн кинофестивалида режиссёр, ссенарий муаллифи ва продюсери бўлган „Коза“ филми билан иштирок этди. „Коза“ танлов учун танланган илк турк қисқа метражли филми эди[7].
Нури Билге Cейлан 1997-йилда ўзининг биринчи бадиий филми "Касаба"ни суратга олди. "Коза" филмининг давоми деб ҳисобланиши мумкин бўлган автобиографик ва пасторал филм „Касаба“ кўплаб жаҳон фестивалларида, жумладан Берлин халқаро кинофестивалида намойиш этилган. „Касаба“ баъзилар „мамлакат трилогияси“ деб таърифлаган учта филмнинг биринчиси эди. Трилогиядаги филмларнинг учинчиси — у 1999-йилда суратга олган „Майıс Сıкıнтıсı“ ва 2002-йилда чиқарилган „Узак“ филмидир. Бу филмларда Cейлан қариндошлари ва оиласини актёр сифатида ишлатган ва кинематографиядан тортиб ссенарий ва монтажга қадар деярли барча ишларни ўзи кўрган[5].
„Майıс Сıкıнтıсı“ Берлин кинофестивалининг танлов бўлимида намойиш этилди. У Канн кинофестивалида иштирок этди. Рейтинги баланд филмлар қаторида намойиш қилинди. Филм фестивалнинг иккинчи мукофоти бўлган „Гран-при“ („Гранд Прих“)ни олди. Филмнинг бош рол ижрочилари Музаффер Ўздемир ва филм тугаши биланоқ йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган Меҳмет Эмин Топрак „Энг яхши эркак роли“ мукофотини олишди. Cейлан 2003-йилда Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатининг бош мукофотига сазовор бўлган „Узак“ филми билан халқаро миқёсда тан олинган исимга айланди. „Узак“ филмининг ссенарийси 2004-йилда китоб сифатида нашр этилган[8].
Cейланнинг тўртинчи бадиий филми „Иқлимлар“ филми ўзи операторлик қилмаган биринчи филми эди. Бу филмдан бошлаб Гокҳан Тиряки Cейланнинг филмларига режессорлик қила бошлади. Cейлан бош ролларни турмуш ўртоғи Эбру Cейлан билан ижро этди. Филм 2006-йил Канн кинофестивалининг танлов бўлимига қабул қилинган. Cейлан „лклимлер“ филми учун жой қидириш пайтида фотография санъатига юзланди ва кино билан бир қаторда фотография билан ҳам шуғуллана бошлади[5].
У „Üç Маймун“ филмида биринчи марта профессионал актёрлар билан ишлаган. Филм кичик муаммолар туфайли парчаланиб кетган оиланинг катта ёлғонлари дунёга келтириши ва уларнинг ҳақиқатни яшириш орқали бирга қолиш учун кураши ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу филм билан Cейлан 2008-йил Канн кинофестивалида „Энг яхши режиссёр“ мукофотини олди. Мукофотни олгандан кейин миннатдорчилик сўзида "Мен бу мукофотни севимли, ягона ва гўзал мамлакатимга топшираман" деган сўзлар узоқ вақт давомида Туркияда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди[9][10]. „Оскар“ мукофотининг „Энг яхши хориж филми“ номинациясида 9 таликка кирган илк турк филми эди.
Cейлан 2009-йилда Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этган. 2011-йилги Канн кинофестивалида „Бир Заманлар Анадолуъда“ Анадолуда филми билан ҳакамлар ҳайъати бош мукофотига сазовор бўлди.
У режиссёрлик қилган „Қиш уйқуси“ филми 2014-йилда Канн кинофестивалида „Олтин палма япроғи“ билан тақдирланган эди. Шундай қилиб, турк филмлари ичида Шериф Гўрен ва Йилмаз Гüнейнинг „Ёл“ филмидан кейин иккинчи марта ушбу мукофотга сазовор бўлган филмга айланди.
2018-йилда суратга олинган "Аҳлат Аğаcı " филми режиссёрнинг энг кўп томоша қилинган иккинчи филмига айланди. Филм 2018-йилги Канн кинофестивалида қатнашган ва 91-ўринни эгаллаган. Филм Академия мукофотлари маросимида энг яхши халқаро филм учун Академия мукофотига номзод бўлди.
Меҳмет Эрйилмаз томонидан Cейлан билан суҳбатлар сараланган ва „Сöйлеşилер“ (2012) номли китоб сифатида нашр этилган[8].
Cейланнинг Дениз Cелилоглу ва Мерве Диздарлар иштирокидаги „Куру Отлар Üстüне“ номли филмининг суратга олиш ишлари 2021-йилда бошланган[11].
Мукофотлар
Коза (1995)
1995-йил Канн кинофестивали халқаро қисқа метражли филмлар танлови.
Касаба (1997)
- 17. Халқаро Истанбул кинофестивали (1998)
- „Фипресcи мукофоти“
Берлин кинофестивали (1998)
- „Cалигари Öдüлü“ Нури Билге Cейлан
Кöлн кинофестивали (1999)
- „Энг яхши филм“
- „Энг яхши операторлик иши“ Нури Билге Cейлан
Майıс Сıкıнтıсı (1999)
21. СİЙАД турк киноси мукофотлари, 1999-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- „Энг яхши филм“
36. Анталя Алтин Портакал филм фестивали (1999)
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- Нури Билге Cейлан — Доктор Авни Толунай махсус мукофоти
- „Энг яхши 2-филм“
19. Халқаро Истанбул кинофестивали 2000
- „Алтıн Лале“
- „Эн İйи Тüрк Филми“
- „Фипресcи мукофоти (халқаро)“
- „Ҳалк Жüриси Öдüлü“
Буэнос-Айрес халқаро кинофестивали, 2001-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
12. Анқара кино фестивали 2000-йил
- Энг яхши филм
2000-йил Искандария кинофестивали
- Ҳакамлар ҳай’атининг махсус мукофоти
- Меҳмет Эмин Cейлан — Энг яхши актёр
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши таҳрир
Узак (2002)
56. Канн кинофестивали 2003-йил
- Нури Билге Cейлан — Ҳакамлар ҳай’атининг бош мукофоти
- Меҳмет Эмин Топрак — Энг яхши актёр
- Музаффер Ўздемир — Энг яхши актёр
39. Анталя Алтıн Портакал Филм фестивали 2002-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- Энг яхши филм
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши ссенарий
- Меҳмет Эмин Топрак — энг яхши иккинчи пландаги актёр
- Энг яхши филм
14. Анқара кино фестивали 2002-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши операторлик иши
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши монтаж
- Зуҳал Генcер Эркая — энг яхши иккинчи пландаги аёл роли"
24. СİЙАД турк киноси мукофотлари, 2002-йил
- Энг яхши филм
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши операторлик иши
22. Халқаро Истанбул кинофестивали 2003-йил
- Энг яхши филм
- Нури Билге Cейлан — Доктор Нежат Ф. Эcзаcıбаşı фонди йилнинг энг яхши турк режиссори
- ФИПРЕСCИ мукофоти
Cинемая кинофестивали 2003-йил
- Энг яхши филм
- Бош мукофот
13. Орҳан Арибурну мукофотлари 2002-йил
- Энг яхши филм
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- Музаффер Ўздемир — Энг яхши актёр
39. Чикаго халқаро кинофестивали, 2003-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши 2-филм
25. Монпеле кинофестивали 2003-йил
- Нури Билге Cейлан — Олтин Антигона
- Нури Билге Cейлан — Танқидчилар уюшмаси мукофоти
Байрут кинофестивали, 2003-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши филм
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши ссенарий
16. Триэсте кинофестивали, 2004-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши филм
Мехико кинофестивали, 2004-йил
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши режиссёр
- Нури Билге Cейлан — Энг яхши операторлик иши
Иқлимлер (2006)
43. Анталия кинофестивали, 2006-йил
- Энг яхши Синнефеcт лабораторияси
- Энг яхши овоз оператор (Исмаил Карадаş)
- Энг яхши таҳрир (Айҳан Эргурсел)
- Иккинчи пландаги энг яхши актриса (Назан Брокен)
- Энг яхши режиссёр (Нури Билге Cейлан)
59. Канн кинофестивали, 2006-йил
- ФИПРЕСCИ мукофоти
26. Халқаро Истанбул кинофестивали, 2007-йил
- Энг яхши кино
Скип Cитй халқаро рақамли кино фестивали, Япония (2007-йил)
- Энг яхши рақамли (дижитал) филм
Üç маймун (2008)
- Энг яхши режиссёр мукофоти
2. Еşилçам мукофотлари
- Энг яхши филм
- Энг яхши режиссёр
- Энг яхши ссенарий
- Энг яхши актриса
- Энг яхши кинематография
41. СİЙАД мукофотлари
- Энг яхши таҳрир
- Энг яхши аёл роли
- Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли
- Энг яхши режиссёр
Осианнинг Cинефан филмлари фестивали
- Энг яхши режиссёр
Ҳаифа кинофестивали
- Энг яхши расм (Голден Анчор)
Асиан Пасифиc Сcреэн Аwардс
- Энг яхши режиссёр
- Энг яхши филм
„Манаки Бротҳерс“ кинофестивали
- Мосфилм Аwардс
- Спеcиал Ментион
Бир заманлар Анадолуъда (2011)
64. Канн кинофестивалининг ҳакамлар ҳайъатининг бош мукофоти
Асиа Пасифиc Сcреэн Аwардс
- Энг яхши режиссёр
- Ҳакамлар ҳай’атининг мукофоти
- Энг яхши операторлик иши — Гокҳан Тиряки
Қиш уйқуси (2014)
- Олтин палма япроғи[12]
- ФИПРЕСCИ мукофоти
47. Синема Язарларı Дернеğи Öдüлü
- Энг яхши кино
- Энг яхши режиссёр
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Ениcе’де колуну кıран çоcуğун Cаннес’даки таҳтı“ (Тüркçэ). www.ҳурриет.cом.тр. 28 теммуз 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 аğустос 2021.
- ↑ „Нури Билге Cейлан'ıн şифрелери“ (Тüркçэ). Радикал (25 майıс 2014). 26 майıс 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 аğустос 2021.
- ↑ „Каталог - Cумҳуриет Газетеси, 1989 Йıлı, 5. Айı, 25. Гüнü, 7. Сайфасı“. эгазете.cумҳуриет.cом.тр. 27 аğустос 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 аğустос 2021.
- ↑ „Касаба'дан Узак'лара“. Туркиш Тимес (2003). 27 аğустос 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 аğустос 2021.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Тҳе оффиcиал wебсите оф Нури Билге Cейлан“. www.нурибилгеcейлан.cом. 14 теммуз 2011да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 аğустос 2021.
- ↑ „Нури Билге Cейлан'ıн 9 филми 183 öдüл казандı. Cейлан, ялнıз ве гüзел üлкесинин öдüл рекортмени“ (Тüркçэ). www.ҳабертурк.cом. 7 ҳазиран 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 аğустос 2021.
- ↑ „Нури Билге Cейлан кимдир? (Нури Билге Cейлан'ıн филмлери ве öдüллери)“. НТВ. 9 теммуз 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10 теммуз 2021.
- ↑ 8,0 8,1 „Нури Билге Cейлан“. Тüрк Эдебиятı İсимлер Сöзлüğü прожеси. 19 эйлüл 2020да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28 аğустос 2021.
- ↑ НТВМСНБC, Cаннес’да Эн İйи Йöнетмен öдüлü Cейланъıн Wебархив андозасида хато:
|урл=қийматини текширинг. Бўш., 25 Майıс 2008 - ↑ „соЛ Гüнлüк Сияси Газете - 'Ялнıз ве гüзел'“. арсив.сол.орг.тр. 18 ҳазиран 2008да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27 аğустос 2021.
- ↑ „Нури Билге Cейлан ени филми "Куру Отлар Üстüне"нин çэкимлерине баşладı“ (Тüркçэ). Т24. 31 март 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1 аралıк 2021.
- ↑ Нури Билге Cейлан Алтıн Палмиеъйи казандı ФИПРЕСCИ Эн İйи Филм Öдüлü