Нуриддин Басир (арабча: نور الدين بصير — Нуриддин Басир — тўлиқ исми Шайх Нуриддин Басир (вафоти. 1248-йил.) — Машҳур шайх ва сўфий.

Нуриддин Басир
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси сўфий

Фаолияти

Нуриддин Басир „Қутби чаҳордахум“ („Ўн тўртинчи қутб“) номи билан машҳур бўлиб, Шайх Зайниддин бобо Куйи Орифонийнинг шогирди, халифаси бўлган. „Самария“да айтилишича, шайхликда тугалланиб, энг сўнгги босқичига мингач, йўлбошчисининг ғайбий ишорати юзасидан, онаси билан бирга Нўжкент (Тошкент яқинидаги қишлоқ)дан Самарқандга кўчиб келган. Ундан „Сизнинг замонингизда қутб кимдир?“, деб сўралганда: „Биродарим Абдуллоҳ ўн учинчи қутбдир, биз ўн тўртинчимиз“, деб жавоб берган. „Басир“ аталишига сабаб, у онадан сўқир туғилган бўлса ҳам валийликнинг нури билан барча кўргуликларни кўрар эди. Унинг қабри Самарқанднинг Чокардиза қабристонида, Новадон ариғи бўйида жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 488.