Nuriddin Haydarov
Нуриддин Усмонович Ҳайдаров (1957-йил, 8-январ, Оққўрғон тумани – 2004-йил, 10-март, Тошкент) – эстрада хонандаси. Ўзбекистон халқ артисти (2003). Ширали ва жозибадор овоз соҳиби. Фарғона педагогика институтини тугатган (1978). Фарғона вилояти (1980-1986) ва Ўзбек давлат (1986—1993) филармонияларида яккахон хонанда. Тошкент Ҳарбий техник билим юрти қошидаги ансамблнинг бадиий раҳбари (1994—2002), Тошкент шаҳри Ички ишлар Бош бошқармасида Маънавият марказининг директори (2002—04)[1].
Репертуаридан ўзбек мумтоз ва эстрада қўшиқлари („Юлдузим“, „Насибам“) ҳамда ўзи басталаган қўшиқлар („Ўзбекистон полвонлари“, „Она“, „Сенга“, „Қизлар“, „Сеҳри бор“ каби) ўрин олган. „Дўлана“, „Юр, муҳаббат“, „Давлатим“ сингари қўшиқлари ҳам оммалашган. Ҳ. ижролари Ўзтелерадиокомпаниясининг фонотекасига ёзилган. Европа, Осиё ва Америка мамлакатларида гастролда бўлган. Ҳ. хотирасига бағишлаб „СЕ—Профи“ компанияси „Айрончи қиз“, „Дўлана“, „Юр, муҳаббат“ аудио албомлари ва „Кузги кайфият“ видео албомини чиқарган (2004)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |