Nuriddin Jabborov
Жабборов Нуриддин Муҳиддинович — ўзбек иқтисодчиси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси В чақириқ Қонунчилик палатаси депутати[1]. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.
| Жабборов Нуриддин Муҳиддинович | |
|---|---|
| Таваллуди |
1979-йил Бухоро тумани, Бухоро вилояти |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент давлат иқтисодиёт университети (2024) |
| Касби | иқтисодчи |
| Фаолият йиллари | 1998 — ҳозиргача |
Ҳаёти
Нуриддин Жабборов 1979-йилда Бухоро вилояти, Бухоро туманида туғилган. 2004-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини бухгалтерия ҳисоби ва молия ихтисослиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1998-йилда Бухоро тумани ҳокимлиги бўлим ҳисобчиси лавозимидан бошлаган. 2001-2010-йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бўлими бошлиғи - бош ҳисобчиси, 2012-2017-йилларда эса Бухоро вилояти Ғазначилик бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаган. 2021-2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2023-йилда эса Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва исте’молчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган[2].
Манбалар
- ↑ „Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 63 нафари қайта сайланди. Рўйхат“. Газета.уз. Қаралди: 2-ноябр 2024-йил.
- ↑ „ЖАББОРОВ НУРИДДИН МУҲИДДИНОВИCҲ“. ҳттпс://сайлов.уза.уз/.+Қаралди: 2-ноябр 2024-йил.