Нуриддин Муфтизода (1904 Тошкент- в.н) – мусаҳҳиҳ, театр режиссори,

Нуриддин Муфтизода
Таваллуди 1904 й
Тошкент
Вафоти Нома'лум
Фуқаролиги Чор Россияси-ЎзССР
Касби Мусаҳҳиҳ, режиссор
Партияси Коммунистик

Таржимаи ҳоли

Нуриддин Муфтизода  жадидчилик ҳаракатининг таниқли етакчиларидан бири – Салоҳиддин Муфтизоданинг укаси, шўро тузумининг беайб қурбонларидан бири. 1916-йилгача Мунавварқори мактабида таҳсил олган. 1918-1919 йилларда зиёли Саид Аҳрорийнинг “Ватан” мактабида ўқиган[1].

Фаолияти

Сўнгра, комсомол ташкилотига кириб, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур даҳа комсолида котиб ва айни бир пайтда Эски шаҳар маҳалла комиссияси бюросида котиблик вазифаларида ишлаган. У 1925-йилда МК комсомол ташаббуси билан Бокуга ўқишга борган. Н.Муфтизода 1926-1932-йиллар Тошкентда А.Икромов номидаги босмахонада мусаҳҳиҳ вазифасида ишлади. 1932-йил Ўзбекистон комсомоли томонидан Ўзбекистон ишчи-ёшлар театрини ташкил этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Н.Муфтизода бу ишга мас’ул этиб белгиланди ва шу театрда директор, бадиий раҳбар лавозимларида 1937-йилгача фаолият олиб борди.

1937 йилдаги мустабид тузумнинг қатағони Н.Муфтизодани ҳам четлаб ўтмади. 1937-йил августда Н.Муфтизодани қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилди ва унга Ўз ССР ЖКнинг 66-моддасининг И қисми билан айб қўйилди. 1937-йил 9 августда ордер берилиб, Нуриддинга тегишли Тошкент шаҳри, Октябр тумани, „Ўткир“ маҳалласи, 22-уйда тинтув ўтказилган.  Аммо, ёш театр директори Н.Муфтизода ўзига қўйилган барча айбларни рад этади. 1937-йил 25-август куни ўтказилган илк сўроқда Н.Муфтизода барча яқинлари ва дўстларини санаб беради.

ЎзССР НКВД 3-бўлим кичик лейтенанти Абдуллаев томонида тайёрланган айблов хулосасида Нуриддин Муфтизоданинг бирор гапи киритилмаган. Унга Нуриддиннинг икки марта одам ўлдиришда айбланиб, қамоққа олингани, Мунаварққори ва Саломхон Тиллахоновларнинг совет тузумига қарши гуруҳда бўлгани ёзилади. Юқоридаги айблар билан Н.Муфтизодага О’зССР ЖКнинг 66 моддаси И қисми қўлланади. 1937-йил 21 ноябр куни бўлган „Учлик“ суди қарори билан 10 йилга МТЛга сургун қилинди. 1938-йил 8 январ куни Угличга келтирилган  Нуриддин Муфтизода Волгастрой МТЛда оғир шароитда ишлашга мажбур қилинди.

Н. Муфтизода 1938-йил 31 октайбрда СССР прокурори Вишинскийга, 1939-йил 2 сентябрда ЎЗССР прокурори номига, 1939-йил 8 сентябрда СССР Генерал комиссари Берияга, 1940-йил 19 май куни ЎзССР НКВДси Судялари номига шикоятлар ёзган. Аммо 1940-йил 15 июнда унинг барча аризалари рад этилди.

Жазони ўтаб қайтгандан сўнг, Н.Муфтизода Бўстонлиқ туманига акаси Салоҳиддин Муфтизоданинг олдига келади. Бироқ акаси қайтадан қамоққа олингач, Н.Муфтизода унинг уйидан чиқиб кетади ва „изсиз“ ғойиб бўлади. 1965-йил 22 апрелда Н.Муфтизода Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор посёлкаси, Будённий кўчаси 47-уйдан ЎзССР Олий Совети Президиуми Ё. Насриддинова номига ариза ёзади. 1965-йил 8 июлда ЎзССР Олий Судининг жиноий ишлар бо;йича суд коллегияси Н.Муфтизодани айбсиз деб топади ва 1937-йил 21 ноябрдаги НКВД „учлик“ қарорини бекор қилди[2].

Манбалар

  1. ↑ „Нуриддин-муфтизода-муфтизодалар-қисмати-2-қисм“ (19.09.2022 й). Қаралди: 11.11.2023 й.
  2. ↑ «Тошкент» энсиклопедияси., 2009-йил..