Nuriddin Nabatiy
Нуриддин Небати— турк сиёсатчиси,ҳозирги Туркия Хазина ва молия вазири.1964-йил 1-январда Шанлиурфанинг Вираншеҳир туманида туғилган.Набати Адолат ва тараққиёт партиясининг 24 ва 26- қонунчилик даврида Истанбул депутати, 25-қонунчилик даврида эса Шанлиурфа депутати сифатида Туркия Буюк Миллат Мажлисида ишлаган.2018-2021-йилларда Ғазначилик ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. Небати 2021-йил декабр ойида Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан Хазина ва молия вазири этиб тайинланган эди.
Ҳаёти
1964-йил 1-январда Шанлиурфанинг Вираншеҳир туманида туғилган.Унинг отаси савдогар Сулаймон Небатий,онаси эса Эмине Небати. У ўн фарзандли оилада тўққизинчи фарзанд[1].Набати 2015-йилда берган интервюсида асли араб эканлигини,оиласи уйда арабча гаплашишини ва Туркиядаги энг йирик араб қабилаларидан бири бўлган Наимий қабиласига мансублигини айтди[1].
Небати ўрта мактабни Низип Имом Хотип ўрта мактабида[2],Истанбул университети Сиёсий фанлар факултети давлат бошқаруви бўлимида тамомлаган.Шу университетнинг Ижтимоий фанлар институтида халқаро муносабатлар бўйича магистрлик даражасини олган. У акалари билан бирга Истанбулда отасининг бизнесини бошқарган[1].МУСИАД бошқарув кенгаши ва Истанбул Савдо-саноат палатаси интизом кенгаши а’зоси ҳам бўлган[3].
2011-йил Туркияда ўтказилган умумий сайловларда АКПдан Истанбул депутати этиб сайланган. 2013-йилда АКП Марказий Қарор ва Ижроия Кенгаши а'зоси этиб сайланган. У АКП раисининг молиявий ва маъмурий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015-йил июн ойида бўлиб ўтган сайловларда Шанлиурфа ва 2015-йил-ноябр ойида Истанбулдан депутат сифатида Туркия Буюк Миллат Мажлисига кирди.
2017-йилда Кожаэли Университети Ижтимоий фанлар институтида “АК партия ташкилотларининг демократик қадриятларга қарашлари бўйича қиёсий таҳлил: Миллий нуқтаи назардан консерватив демократияга” номли диссертацияси билан сиёсацҳунослик ва жамоатчилик соҳасида тайёрлаган докторлик диссертациясини олди[4].
2018-йил 6-сентабрдан 2021-йил 2-декабргача у Берат Албайрак ва Лüтфи Элван вазирлигида Ғазначилик ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган[5]. Бу вазифани давом эттирар экан, 2018-йил ноябр ойида Мазен Абу Чакранинг исте’фога чиқиши билан Турк Телеком бошқарув кенгаши а’зоси этиб тайинланди[6][7].
Ғазначилик ва молия вазирлиги
Лüтфи Элван исте'фога чиққанидан сўнг, 2021-йил 2 декабрда Ғазначилик ва молия вазири этиб тайинланди[8][9]. Набати Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга иқтисодий ва пул-кредит сиёсати ҳақидаги қарашлари, айниқса паст фоиз ставкалари ҳақидаги ғояларининг кучли тарафдори сифатида танилган[10].
Шахсий ҳаёт
Нуреддин Небати оилали, 4 нафар фарзанди бор.
Шарҳлар
Набати 2016-йилда Туркия томонидан террор ташкилоти деб э'лон қилинган Гулен Ҳаракати раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен билан 2012-йилда тушган суратлари билан кун тартибига чиқди[11][12]. 2021-йилда молия вазири этиб тайинланганидан сўнг суратлар яна интернетда баҳам кўрилди ва танқидга учради[13][14][15].
Набатининг вазир ўринбосари бўлган вақтида бошқарув кенгаши а’зоси сифатида Турк Телекомдан маош олгани танқидларга сабаб бўлди[16].
Манба
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Тутумлу олдуğум иçин бени şикâет эдиёрлар!“ (Тüркçэ). Газете Ҳабертüрк (11 майıс 2015). 13 майıс 2015да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16 аралıк 2021.
- ↑ „Ҳазине ве Малие Баканı Нуреддин Небати“. Акпарти.орг.тр. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „Тüрк Телеком Инвестор Релатионс“ (тр-тр). www.ттятиримcиилискилери.cом.тр. 31 март 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „АК Парти теşкилатларıнıн демократик деğэрлере бакışı üзерине карşıлаşтıрмалı бир анализ: Милли гöрüşтен муҳафазакâр демокрасие | АВЕСİС“. авесис.коcаэли.эду.тр. 20 эйлüл 2022да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 ҳазиран 2022.
- ↑ „Туркей намес тwо депутиэс то финанcе министрй“. Финанcиал Тимес (6 эйлüл 2018). 9 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 аралıк 2021.
- ↑ „Тüрк Телеком'да йöнетим курулу üеликлерине атама“. www.аа.cом.тр. 3 касıм 2018да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 аралıк 2021.
- ↑ „Албайрак'ıн ярдıмcıларı Тüрк Телеком'а атандı“ (Тüркçэ). Ени Çаğ Газетеси (4 касıм 2018). 17 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „Лüтфи Элван истифа этти, Баканлığа Небати Атандı - Реçэте Газетеси“ (Тüркçэ) (2 аралıк 2021). 2 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2 аралıк 2021.
- ↑ „Ресми Газете 02.12.2021 - Сайı : 31677“. 1 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Эрдоган пиcкс лоw-ратес чампион ас финанcе министер ас Туркиш лира скидс“ (İнгилизcе). Реутерс (2 аралıк 2021). 8 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8 аралıк 2021.
- ↑ „Пенсилваня’да Фетуллаҳ’ла поз верен АКП’ли векиллере ҳитабıмдıр“ (Тüркçэ). www.ҳурриет.cом.тр. 8 аğустос 2017да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „Фетҳуллаҳ Гüлен'ле топлу фотоğрафа ер алан АКП'ли векил: Бен гитмек истемемиşтим ама...“ (Тüркçэ). соЛ (25 эйлüл 2016). 25 эйлüл 2016да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „Фетҳуллаҳ Гüлен'ле фотоğрафıнı бöйле аçıкладı: Яка паçа гöтüрüлдüк“ (Тüркçэ). www.cумҳуриет.cом.тр. 3 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „Ҳарекете геçилди! Бакан Небати'нин ФЕТÖ иле фотоğрафı савcıнıн öнüнде“ (Тüркçэ). Милли Газете. 4 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.
- ↑ „Лüтфи Элван баканлıктан истифа этти, ерине Нуреддин Небати атандı“ (Тüркçэ). биргун.нет. 1 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1 аралıк 2021.
- ↑ „Ени бакан Нуреддин Небати де çифт мааşлı çıктı: 66 бин ТЛ мааş алаcак“ (тр-ТР). Ҳабер3.cоö (12 şубат 2021). 2 аралıк 2021да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17 аралıк 2021.