Nuriddin Shukurov
Нуриддин Шукуров - (1930.16.5, Самарқанд тумани Юқори Туркман маҳалласи — 1994.5.6, Самарқанд) — адабиёцҳунос олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977-йил), филология фанлари доктори (1974), профессор (1976). Самарқанд давлат университетининг филология факултетини тугатган (1950-йил). Самарқанд давлат университети ўзбек адабиёти кафедрасида ўқитувчи, доцент (1953—1968), профессор (1976-йилдан). Шу унтнинг ўзбек ва тожик филология факултетида декан (1987—1993), кафедра мудири (1984—1993), проректор (1978-1984). Вилоят газетасига (ҳозирги "Зарафшон") муҳаррирлик ҳам қилган (1968—1973), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд бўлимини бошқарган (1990— 1994). шаҳрининг асосий илмий ишларида замонавий ва мумтоз ўзбек адабиёти муаммолари, хусусан, адабиётдаги мазмун ва шакл масалалари, шеъриятнинг услуб, жанр, сужет, композиция, тил, вазн, қофия сингари бадиий маҳоратга даҳлдор томонлари тадқиқ этилган. Асарларида шеърият ва унинг муаммолари, бир нечта таниқли ўзбек шоирлари ижоди ғоявий-бадиий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Нуриддин Шукуров Филология факултетида "Шалола" тўгарагига асос солиб, бу тўгаракда кўплаб ёш ижодкорларнинг қалами ўткирлашишига сабабчи бўлган.
СҲЕъРЛАРИ
Тўлқин
Борлиқ сокин, денгиз ҳам сокин,
Фаранг янглиғ товланар майин.
Эркаланар қуёш тафтида, Жилваланар нур эмган сайин.
Қўзичоқнинг жингаласидай,
Тўлқин урилади аста қучоққа.
Шўх тойчалар ёлин ёйгандек,
Кўпик сочиб кетар қирғоққа.
Шундай сокин эди борлиқ ва денгиз,
Бир зарбда урарди олам юраги.
Ҳамма яйрар эди денгиз бағрида,
Фақат тинчлик эди олам тилаги.
Бирдан шамол турди тинчлик бузилди,
Бўрон остин-устун қилди ҳар ёқни.
Дарахтларнинг белин қайирди,
Япроқлар шохидан ширт-ширт узилди.
Денгиз буткул йўқотди тинчлик,
Ҳурккан отдай кишнай бошлади.
Ўз бағридан ҳамма-ҳаммани, Улоқтириб, отиб ташлади.
Ғазабдан сакраган арслон каби,
Ўзин отди қирғоққа тўлқин.
Унинг аламига, унинг ғазабига
Гўё бўлолмасди ҳеч нарса тўсқин.
Шундай ўзгаришда бу моддий дунё,
Ба’зан уйқудаги гўзалдай дилдор.
Ғафлатда қолмаган аммо дўстгинам,
Ба’зида беаёв тўлқинлари бор.
---
Кавказни кездим
Айланиб Кавказни кездим тоғ-у бўстонлар аро,
Сарвзор, Гулзор, эманзор, соз хиёбонлар аро.
Пастда денгиз тўлқини, тегрангда ўрмон эпкини,
Бошда офтоб ёлқини-туйғу жўшар қонлар аро.
Кўп ҳузур: ўрмон кезиб, денгизда оҳиста сузиб,
Яйрасанг кўнгил ёзиб, шўх ҳуру ғилмонлар аро.
Чеҳралардир мисли гул, ҳам яйрагай, ўсгай кўнгил,
Рицадай зангори қўл бағрида жавлонлар аро.
Англадим юз аср сиррин-
Кўҳи Кофнинг тарихин,
Тингладим афсона - ше’рин, қисса-достонлар аро.
Жонланар ўтмиш замонлар, шоҳлар-у ҳоқонлар,
Ҳам Тариэл паҳлавонлар қал’а-қўрғонлар аро.
Бўлса шундай тинч замон, чиқсанг кезиб олам-жаҳон,
Хушнудо, ҳеч қолмас армон, давр-у давронлар аро.
Манбалар
- Ғафур Ғуломнинг лирик поэзиядаги маҳорати, Т., 1966; Услуб важанрлар, Т., 1973; Бу олам саҳнида..., Т., 1982; Сўз сеҳри, шеър меҳри, Т, 1992.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |