Nuriniso begim
Нур-ун-Нисо бегим (форсча: نورالنساء بیگم ; тах. 1570-йилда туғилган) „Аёллар орасидаги нур“ деган маънони англатади. Темурий малика, Иброҳим Ҳусайн Мирзонинг қизи ва тўртинчи Бобурий ҳукмдор Жаҳонгирнинг хотини.
| Нур-ун-Нисо Бегим | |
|---|---|
| Бобурий малика | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1570-йил |
| Вафоти | Ҳиндистон |
| Болалари | 1 қизи бўлган |
| Онаси | Гулрухбегим |
| Отаси | Иброҳим Ҳусайн Мирзо |
| Дини | Сунни Ислом |
Ёшлиги
Нур-ун-Нисо бегим темурийлар саройида туғилган. Амир Темурнинг иккинчи ўғли, шаҳзода Умар Шайх Мирзонинг авлоди бўлган шаҳзода Иброҳим Ҳусайн Мирзонинг қизи эди[1]. Унинг онаси шажарасига кўра, Бобурнинг ўғли ва кейинги подшо Ҳумоюннинг укаси, шаҳзода Камрон Мирзонинг қизи, малика Гулрухбегим бўлган[2]. Нур-ун-Нисонинг шаҳзода Музаффар Ҳусайн Мирзо исмли укаси бор. У Акбарнинг тўнғич қизи Хон Султон Бегимга уйланган[3].
1572-йилда Гулрухбегим эри Иброҳим Ҳусайн Мирзо билан алоқани узиб қўйди, чунки у Акбар томонидан Гужаратни бошқариш ишларидан четлатилган эди. У болалари билан Деканга қочиб кетгани хабари тарқалади. Охир-оқибат Мўлтан томондан топиб олиб келинган Иброҳим Ҳусайн Мирзо подшо зобитлари томонидан асирга олинади. 1573-йилда у зиндонда вафот этган[4].
Хандеш ҳукмдори Деканга кетаётиб, Гулрухбегим ва унинг болаларини ҳибсга олишга уринган, бироқ бунга эриша олмаган. Бироқ ўша пайтда икки ёшга тўлган Нур-ун-Нисса унинг қўлига тушди. Буни эшитган Акбар Хондаш ҳукмдорига Нур-ун-Нисса бегимни саройга келтиришни буюрди. Улар саройга келганларидан сўнг, у Акбарнинг ҳимоясига олинди ва подшо ҳарамининг қўриқчиларига топширилди[5].
1577-йилда Гулрухбегим ва унинг ўғли Музаффар Ҳусайн Гужаратга қайтиб келиб, яна исён кўтаришади. Бироқ дастлабки уринишлардан сўнг Музаффар Ҳусайн сарой зобитлари томонидан қўлга олиниб, зиндонга ташланади. Ўғли қамалгач, Гулрух қизи билан Аграга кўришишга муваффақ бўлди[6].
Никоҳ
1593-йил баҳорида Гулрухбегим қизини Акбарнинг тўнғич ўғли шаҳзода Салим Мирзога турмушга бериш ҳақидаги илтимоснома билан мурожаат қилади. Акбар унинг илтимосига рози бўлди ва бу уларнинг никоҳига олиб келди. Никоҳ 1593-йил 26-феврал арафасида Акбарнинг онаси Ҳамидабону Бегимнинг уйида бўлиб ўтади[5]. Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, Акбар ўз қизи Хон Султонбегимни Нур-ун-Нисонинг укаси Музаффар Ҳусайн Мирзога турмушга беради[5]. 1595-йил 28-августда Нур-ун-Нисо ўзининг ягона фарзанди, қизини дунёга келтирди[5].
Нур-ун-Нисо қайинсинглиси Хонум Султон билан қариндошлик алоқаларини сақлаб турди ва у ҳам унга нисбатан хушмуомалалик ва ахлоқий муомала қоидаларига қатъий риоя қилди. 1614—15-йилларда Жаҳонгир Ажмерда бўлганида ўша пайтда касал ётган онаси Гулрухбегимнинг олдига боради. Бу даврда „Захират-ул-хавонин“ муаллифи Шайх Фарид Бҳаккарий унга йўлдош бўлиб борган[7].
Девон-и Камрон
Нур-ун-Нисо бегимга бобоси Камрон Мирзодан шеърлардан иборат „Девон-и камрон“ мерос қолган[8].
Манбалар
- ↑ Блочманн, Ҳенрй. Тҳе Аин и Акбари, Волуме 1. Асиатиc Соcиэтй оф Бенгал, 1873 — 461-бет.
- ↑ Бегум, Гулбадан. Тҳе Ҳисторй оф Ҳумаюн (Ҳумаюн-Нама). Роял Асиатиc Соcиэтй, 1902 — 234-бет.
- ↑ Тҳе Проcеэдингс оф тҳе Индиан Ҳисторй Cонгресс. Индиан Ҳисторй Cонгресс, 2004 — 599-бет.
- ↑ Кҳан, Иқтидар Алам. Мирза Камран: А Библиограпҳиcал Студй. Асиа Публишинг Ҳоусе, Неw Ёрк, 1964 — 58-бет.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Беверидге 1907.
- ↑ Медиэвал Индиа Қуартерлй - Волуме 4. Департмент оф Ҳисторй, Алигарҳ Муслим Университй, 1961 — 101-бет.
- ↑ Бҳаккари, Шаикҳ Фарид. Тҳе Дҳакҳиратул-кҳаwанин: а биограпҳиcал диcтионарй оф Мугҳал ноблеwомен. Идараҳ-и Адабият-и Деҳли, 1993 — хв-бет.
- ↑ Ҳасан, Саийид Нурул. Студиэс ин арчеологй анд ҳисторй: cеммеморатион волуме оф Проф. С. Нурул Ҳасан. Рампур Раза Либрарй, 2003 — 252-бет. ИСБН 978-8-187-11357-7.
Адабиётлар
- Беверидге, Ҳенрй. Акбарнама оф Абу'л-Фазл ибн Мубарак - Волуме ИИИ. Асиатиc Соcиэтй, Cалcутта, 1907.