Нуристон, собиқ Кофиристон — Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги баланд тоғли вилоят. Аҳолиси, асосан, нуристонилар. ХИХ аср охирига қадар Нуристонда мустақил деҳқон жамоалари яшаган; улар араблар, Амир Темур, Акбар, Нодиршоҳ билан бўлган урушларда ўз мустақилликларини сақлаб қолишган. 1896-йил афғон амири Абдураҳмон томонидан бўйсундирилган, аҳоли исломга киргизилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил