Нуристонилар (Нуристонийлар) — Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги қардош қабилалар гуруҳи (кати вайгаллар, ашкуни, прасун), 150 минг киши (1990-йиллар ўрталари); Покистон билан қўшни туманларда (10 минг киши) ҳам яшайди. Нуристон тилларида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар[1].

Нуристонийлар этник жиҳатдан 8 та майда гуруҳларни ўз ичига олади. Булар сирасига Ашкуни-Вамайи, Башгали- Кати, Грангали, Камвири, Малахел, Ваигели, Прасуни ва Трегами кабиларни киритишимиз мумкин. Ушбу гуруҳларнинг ўртача сони 120,000 дан 250,000 гачани ташкил қилади, аммо тил жиҳатдан мазкур гуруҳлар ўртасида тафовут мавжуд. Мисол учун, гуруҳлардан иккитаси ҳинд-эроний тилларнинг нуристонийлар оиласига алоқаси бўлмаган тилларда гаплашади. Кўпинча, бир гуруҳда гаплашадиган тил, бошқа гуруҳлар учун тушунарсиз бўлади. Уларнинг бирон бир тили ёзма шакли мавжуд эмас. Географик жойлашуви нуқтаи назардан, Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Нуристоний минтақасининг дастлабки аҳолиси сифатида кўпчилик ҳали ҳам ўша ерда яшайди. Нуристонийларнинг аксарияти деҳқончилик ва чорвачилик билан кун кечирадилар. Мазкур қабила эркаклари бир қисми ёғоч ва ноқонуний марварид қазиб олиш корхоналарида ишлайди[2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Абдураҳмонов Обиджон. АФҒОНИСТОН ПУСҲТУНЛАРИ. Тошкент: Тошкент давлат шарқшунослик университети, “ЭФФЕCТ-Д”, 2021 — 100-бет.