Нурия Султона Солиҳий – афғон-австралиялик ядро физиги, биофизик ва гуманитар фаол. Афғонистон Австралия тараққиёт ташкилотининг асосчиси.

Нурия Султона Солиҳий
Таълими Кобул университети
Мукофотлари

Викториялик энг яхши австралиялик (2012)

Виктория аёллари фахрий рўйхати (2021)

Ёшлиги ва таълими

Солиҳий Афғонистонда туғилган ва Кобул университетида таълим олган. Кейинчалик Франсиянинг Лион шаҳридаги Cлауде Бернард университетида ўқиб, ПҳД даражасини қўлга киритган[1].

Фаолияти

Солиҳий дастлаб Кобулда ядро тиббиёти соҳасида ишлаган, аммо 1981-йилда Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб киришидан сал олдин Австралияга кўчиб кетган[2].

1983–2017-йиллар давомида Мелбоурне Ҳеалтҳ тизимида ядро физиги ва биофизик сифатида ишлаган[3]. Сўнгги йилларда Мелбоурне Қироллик шифохонасининг ядро тиббиёти бўлимида фаолият юритган[1].

2001-йилда Солиҳий Афғонистон Австралия тараққиёт ташкилотига асос солган ва ҳозиргача ижрочи директори[3]. Шунингдек, Афғонистон Австралия Волонтёрлар Ассоцациясини ҳам ташкил этган ва 2002—2006-йилларда ушбу ташкилот президенти бўлган[3]. Бундан ташқари, турли қочқинлар, диний ҳамкорлик (экуменик) ва инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотлар қўмиталарида ҳам фаол иштирок этган[3].

Мукофотлари

1997-йилда Солиҳий Австралия ордени медали билан тақдирланган. Бу мукофот унга афғон жамоаси, қочқинлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари орқали инсон ҳуқуқларига қилган хизматлари учун берилган[4].

2001-йилда Cентенарй Медал билан мукофотланган[5].

2019-йилда Австралия куни мукофотлари маросимида Австралия орденининг аъзоси даражасига кўтарилган. Бу мукофот унга афғон, муҳожир ва қочқин жамоаларига қилган муҳим хизматлари учун берилган[6].

2012-йилда Солиҳий „Викториялик энг яхши австралиялик“ унвонига сазовор бўлган[7]. 2021-йилда Виктория аёллари фахрий рўйхатига киритилган[8].

Солиҳий 1997-йилдан бери Австралия ордени ассоциациясининг умрбод аъзоси ҳисобланад[1]. Шунингдек, у 2012-йилдан буён Австралия куни элчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Шарwоод, Женнй „Др Ноуриа Салеҳи АМ, Фоундер & Эхеcутиве Диреcтор“ (эн-УС). Афгҳан Аустралиан Девелопмент Органисатион. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  2. ↑ „Др Ноуриа Салеҳи ОАМ“. Аустралиан оф тҳе Еар. 2021-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Мембер (АМ) ин тҳе Генерал Дивисион оф тҳе Ордер оф Аустралиа“. Говернор-Генерал оф Аустралиа. Қаралди: 2021-йил 19-декабр.
  4. ↑ „Др Ноуриа Султана Фазел Салеҳи“. Ит'с ан Ҳоноур. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  5. ↑ „Др Ноуриа Султана Салеҳи“. Ит'с ан Ҳоноур. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  6. ↑ „Др Ноуриа Султана Салеҳи ОАМ“. Ит'с ан Ҳоноур. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  7. ↑ „Др Ноуриа Салеҳи АМ“ (эн). Виcториан Говернмент. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  8. ↑ „Оуцтандинг Виcториан Wомен Реcогнисед“ (эн-АУ). Мираге Неwс (2021-йил 12-ноябр). Қаралди: 2021-йил 19-декабр.