Нуржан Султамуратович Матжанов (1974-йил 21-март, Нукус, Қорақалпоғистон АССР, Ўзбекистон ССР) — қорақалпоғистонлик олим, педагогика фанлари доктори, доцент.

Нуржан Матжанов
Таваллуди 1974-йил 21-март (1974-03-21) (52 ёш)
Нукус, Қорақалпоғистон АССР, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Нукус давлат педагогика институти
Таълими Нукус давлат педагогика институти
Илмий даражаси филология фанлари доктори
Илмий унвони профессор

Биографияси

Нуржан Матжанов 1974-йил 21-мартда Нукус шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган[1]. Миллати қорақалпоқ. Маълумоти олий. Ҳозирда Нукус давлат педагогика институти физика-математика факултети доценти[2].

Илмий фаолияти

2018-йили 20-декабрда „Узлуксиз таълим тизимида квант тасаввурларни шакллантириш ва ривожлантиришда изчиллик“ мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилган ва педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олган[1]. Нуржан Матжанов „Узлуксиз таълим тизимида квант тасаввурларини шакллантириш ва ривожлантиришда изчиллик“ монографияси, „Физика оқйтйў методикасй“ дарслиги, „Квант физикасин оқитиw методикаси“ ўқув-методик қўлланма, „Яримўтказгичлар физикасини ўқитишнинг замонавий асослари“ ўқув-услубий қўлланма, „Астрономия курсининъ улиwма астрономия модули ушин маъселелер топлами“ ўқув-услубий қўлланма муаллифи. 2022-йили 7-декабрда Тошкент давлат педагогика университетида „Педагогика олий таълим тизимида ўқитилаётган квант назариясининг методологик ва дидактик асослари“ мавзусида диссертация ишини ҳимоя қилган ва педагогика фанлари доктори (ДСc) илмий даражасини олган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 2-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2023 — 383-бет. 
  2. ↑ „О’ҚИТУВCҲИЛАР“. 2023-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-август.