Nurlanish
Нурланиш —
1) эркин электромагнит майдон ҳосил бўлиш жараёни. Эркин, яъни нурланган электромагнит майдоннинг ўзи ҳам „Н“ термини билан аталади;
2) радиодиапазондаги электромагнит тўлқинларнинг ғалаёнланиши ва фазода тарқалиши. Бунда ўзгарувчан ток ёки зарядлар энергияси фазода тарқалаётган электромагнит тўлқинлар энергиясига айланади (қаранг Радиотўлқинлар);
3) табиий шароитда тирик организмга инфрақизил, кўринадиган ва ултрабинафша нурларнинг биологик таъсири. Тирик организм кос-мик нурлар ва ион нурлари билан ҳам нурланади. Даволаш максадида тирик организм ултрабинафша, ултраюкрри частотали нурлар билан сунъий нурлантирилади. Н.нинг тотал (тўла), локал (қисман), тез (қисқа вақт ичида), хроник (узоқ вақт давомида), ташқи, ички ва бошқа хиллари мавжуд. Нурларнинг биологик таъсири Н. дозаси, хили, энергияси ва организмнинг физиологик ҳолатига боғлиқ.
Н.дозалари — нурларнинг бирор муҳитга таъсирини белгиловчи миқдорлар. Бир неча турлари мавжуд. Ютилган доза — нурланаётган мухитнинг масса бирлигига ютиладиган Н. энергияси; ионлаштирувчи нурлар (рентген 7-нурлар, а — ва р -зарралар, нейтронлар, космик нурлар ва ҳоказо)нинг муҳитда ютилган дозалари радларда ифодаланади. Нурлантириш дозаси — Н. миқдорини ифодалайдиган ва ҳавонинг тонланиши билан ўлчанадиган миқдор, рентген ва у-нурлари рентгенларда, бошқа ионлаштирувчи нурлар эсаберларда ифодаланади. Биологик доза — нурларнинг организмга биологик таъсирини ифодаловчи миқдор; бер (рентгеннинг биологик эквивален-ти)ларда ўлчанади. Интеграл доза— нурланаётган ҳажм бўйича тўла ютилган ионлаштирувчи нурларнинг умумий дозаси; грамм-рентген ёки грамм-радларда ўлчанади. Вақт бирлигидаги Н. доза қуввати дейилади. Баъзи Н. дозаларининг қийматлари: табиий фон (космик нурлар, муҳит ва одамни ўраб олган радиоактивлик)нинг Н. дозаси 0,1 бер/йил; нур касаллигига олиб кела-диган Н. дозаси — 400 —500 бер; терапияда қўлланиладиган Н. дозаси 10000 бер гача (яна қ. Дозиметрах асбоблар, Дозиметрия, Дозиметрия назорати).[1] Н ядровий реаксиялар оқибатида вужудга келадиган электромагнит ва корпускуляр нурланишлардир
Эквивалент доза — нурланиш сифат омилини ҳисобга олган ҳолда, биологик орган ёки тўқимада ютилган доза ўртача қийматини ифодалайди, яъни нурланишнинг биологик таъсир эффектини белгилаб беради.
Вунда нурланишнинг сифат омили ёки сифат коэффициенти берилган нурланиш тўрининг у —нурланишга нисбатан солиштирилганда, ҳавфлилик даражасини ифодалайди, яъни бу коэффициент қиймати қанчалик катта бўлса, демак, қараб чиқилаётган нурланиш тури биологик таъсирига кўра шунчалик юқори даражада хавфли ҳисобланади:
• Фотонлар (й — нурланиш ва рентген нурланишида) — 1;
• 10 — 100 кеВ қийматдаги нейтронлар учун — 10;
• 100 кеВ-2 МеВ қийматдаги нейтронлар учун — 20;
• 5 — 10 Мев қийматдаги протонлар учун — 10. Халқаро ўлчов бирликлари тизимида эквивалент доза қиймати ўлчов бирлиги Зиверт (Зв) ҳисобланади. Шунингдек, эквивалент дозани о ‘лчашда Халқаро ўлчов бирликлари тизимидан ташқари, ўлчов бирлиги сифатида Вег (В) ишлатилади: 1 Бер = 0,01 Зв. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилувчи барча турдаги дозиметрлар Зв ўлчов бирлиги шкаласи бўйича белгиланади. Зиверт (Зв) о ‘лчов бирлиги Швецияликфизик олим — Ролф Зиверт шарафига қабул қилинган.
Радиоактив нурланишдан ташқари, биологик обектнинг қанча вақт давомида нурланиш таъсирида бў лганлиги ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Шу сабабли, нурланиш дозасининг нурланиш вақтига нисбатини ифодаловчи — доза қуввати тушунчаси киритилган.
Хавфсиз доза қуввати {радиоактив фори) одам организми учун ~12-14 мкР/соат (микроРентген/соат) га тенг бўлиб, 30 — 50 мкР/ соат нурланиш етарлича вақт давомида таъсир кўрсатиши организмда патологик ҳолатлар ривожланишига олиб келади. Шунингдек, оиим га олиб келувчи, бир марталик радиацион нурланиш дозаси ~500 Р га тенг ҳисобланади.
Радиацион нурланишни қайд қилиш детектори (индикатор) — бу модда билан бевосита таъсирлашиши давомида ионлаштирувчи нурланишнинг мавжудлигини аниқлаш имконини берувчи обект ҳисобланади.