Нурмуҳаммад Андалиб (1711-1770) — истеъдодли ўзбек адиби, достончилик тараққиётида алоҳида ўринга эга.

Хивада туғилган, Хива ва Бухоро мадрасаларида таълим олган. Мунис ва Огахийнинг „Фирдавсул-иқбол“, Баёнийнинг „Хоразм шоҳий“ асарларида фикрлар бор.

Андалибнинг туркий девони ва бир қанча достонлари бизгача етиб келган: „Зайнул-араб“, „Юсуф ва Зулайҳо“, „Лайли ва Мажнун“, „Ўғузнома“, „Саййид Насимий“, „Саъд Ваққос“ ва бошқалар. Андалиб асарлари ЎР ФА ШИ жамғармасида 1392, 1169, 1198, 1387, 7054, 299, 6759, 1103, 6973, 6998, 1155, 1188, 6993, 1918 рақамлари остида сақланади.

Андалиб ижодига муносабатда уни туркман шоир деган қараш ҳам мавжуд, унинг асарлари Туркманистонда ҳам машҳур. Унинг ижоди Х.Кўр ўғли, В.Абдуллаэв, Б.Ахундов, А.Улуғбердиэв, Г.Назаров каби олимлар томонидан ўрганилган.

Нашр қилинган асарлари

  • Андалиб. Танланган асарлар. Ашхабад, 1963. (Б.Ахундов, А.Улуғбердиэв нашрга тайёрлаган).
  • Андалиб. Юсуф ва Зулайҳо. Ашхабад, 1973 (Гелди Назаров нашрга тайёрлаган.)
  • Ўзбек адабиёти. Т.: 1959. 4-5-том.

Адабиёт

  • Кор-огли. Узбекская литература. М.: Висшая школа, 1978.
  • Ўзбек адабиёти тарихи. Т.: Фан, 1978. Б. 333-367.