Nurmuhammadbek
Нурмуҳаммадбек Қўшоқвой ҳожи ўғли — (1895—1983) — Фарғоналик қўрбоши. Нурмуҳаммадбек қўрбоши Туркистондаги миллий озодлик ҳаракатининг фаол иштирокчиси[1].
| Нурмуҳаммадбек қўрбоши | |
|---|---|
Нурмуҳаммадбек Қўшоқвой ҳожи ўғли | |
| Фарғоналик қўрбоши | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1895-йил Фарғона |
| Вафоти | 1983-йил |
Қўрбошилик фаолияти
Фарғона водийсида 9 мингтақа қўмондонининг саккинчиси. Шермуҳаммадбек қўрбошининг укаси. 1918-йил Марғилонда қизил армияга қарши курашлар олиб борган. У акаси Шермуҳаммадбекнинг асосий ўринбосари сифатида жангларда фаол иштирок этган. Нурмуҳаммадбек қўл остида 23 нафар қўрбоши Юсуфбек, Аскарбек, Жўрабек, Аҳмад Полвон, Алиёрбек, Тўхтасинбек, Қорабой, Эргашбек ва бошқалар фаолият кўрсатишган. Шаҳобиддин Яссавий Нурмуҳаммадбек тўғрисида шундай таъриф келтиради: "Ниёҳат ботир, ёш қаҳрамон қўмондонлардан бири эди. Шермуҳаммадбекнинг биродаридир. Душманга қирғин берган ботир". Фарғона водийсидаги тинимсиз курашлардан сўнг 1923-йилнинг бошида Шермуҳаммадбек ва Нурмуҳаммадбек Афғонистонга ўтиб кетган. 1923-йилнинг ўрталарида Нурмуҳаммадбек яна Фарғона водийсига келиб истиқлолчилик ҳаракатини давом эттиради. У муҳожирлик даврида АҚШ, Авғонистон, Туркия каби давлатларда истиқомат қилади. Нурмуҳаммадбек 1983-йил 10-январда Туркиянинг Адана шаҳрида 88 ёшида вафот этган. 1921-йилнинг Нурмуҳаммадбек Муҳиддинбек қўрбошининг қизига уйланади. Унинг катта ўғли Абдулҳамид СССР ҳудудида қолиб кетган бўлиб, совет-фин урушида ҳалок бўлган эди. Нурмуҳаммадбек 1930-йил Қобулда Собирхон исмли қизга уйланади. Ундан икки нафар фарзанд Сурмахон ва Анварбек дунёга келади. Нурмуҳаммадбек ўғли бугунги кунда АҚШнинг Ню-Жерси штатидаги Боонтон шаҳрида яшамоқда. Сурмахон эса амакиси Шермуҳаммадбекнинг ўғли Давронбекка 1953-йили Қобулда турмушга чиқққан бўлиб, у ҳам ҳозрги кунда Боонтон шаҳрида истиқомат қилмоқда. Нурмуҳаммадбек фаолияти давомида Туркистон миллий озодлиги учун фаол кураш олиб боради[2].