Nurobod QES
Нуробод қуёш электр стансияси (Нуробод Қуёш электр стансия, Нуробод ҚФС, Нуробод ФЕС) – Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида жойлашган қуёш фотоэлектр стансияси. Ўзбекистондаги иккинчи қуёш фотоэлектр стансияси[1].
| Нуробод ҚЕС | |
|---|---|
| Мамлакат |
|
| Жойлашуви | Самарқанд вилояти, Нуробод тумани |
| Эгаси |
Тотал Эрен ( |
| Мақоми | амалда |
| Агрегатлар ишга тушган йиллар | 2022-йил 24-май |
| Асосий тавсифи | |
| Йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши | 260 млн кВт*соат |
| Электр қуввати, МВт | 100 |
| Харита | |
Ўрнатилган электр қуввати – 100 МВт, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариши – 260 млн кВт*соат[1]. Электр стансия ишлаши натижасида 78 млн куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 100 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади[1].
Нуробод Қуёш электр стансия Франсиянинг Тотал Эрен компанияси томонидан қурилган ва ушбу компания томонидан бошқарилади[1].
Техник тавсифи
Электр стансияси йилига 80 мингдан ортиқ хонадоннинг электр энергиясига бўлган талабини қондира олади[1].
Лойиҳа қиймати
Лойиҳа қиймати 100 млн доллар[1]. Ушбу хорижий сармоя Тотал Эрен компанияси томонидан киритилган[2].
Нурободда қуёш электр стансияси қурилишида 400 киши ишлаган, эксплуатация жараёнида 25 та иш ўрни яратилган[2].
Тарихи
2018-йил 5-октябрда президент Шавкат Мирзиёевнинг Франсия Республикасига ташрифи чоғида Тотал Эрен компанияси билан Самарқанд вилоятида фотоэлектрик стансияни лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ишлатишга оид ҳамкорлик битими имзоланган эди[3].
2019-йил 16-апрел куни „Тутлй Солар“ МЧЖ 19,27 млрд сўм устав капитал билан рўйхатдан ўтказилди. „Тотал Эрен С. А.“ таъсисчилигидаги корхонанинг юридик манзили Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳ кўчаси 75-уйда жойлашган[4].
2019-йил 13-сентябрда „Тутлй Солар“ МЧЖ Энергетика вазирлиги (Ўзбекистон ҳукумати номидан) билан „Инвестиция битими“ ҳамда „Ўзбекистон миллий электр тармоқлари“ АЖ билан муддати 25 йил бўлган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланган[3].
2022-йил 24-май куни Нуробод Қуёш электр стансиянинг илк генерация қуввати республика ягона тизимига уланди[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Самарқанд вилоятида қуёш электр стансияси ишга туширилди“. Тошкент: Спот.уз. Спот.уз (2022-йил 24-май). Қаралди: 20-декабр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЙИРИК ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ“. миненергй.уз. Тошкент: О'збекистон Энергетика вазирлиги (2022-йил 24-май). Қаралди: 20-декабр 2023-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „“САМАРҚАНД ВИЛОЙАТИДА ҚУВВАТИ 100 МВТ БЎЛГАН ФОТОЭЛЕКТРИК СТАНСИЙАНИ ҚУРИСҲ” ИНВЕСТИТСИЙА ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОСҲИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ“. лех.уз. Қаралди: 20-декабр 2023-йил.
- ↑ „"ТУТЛЙ СОЛАР" мас`улияти чекланган жамияти“. оргинфо.уз. Қаралди: 20-декабр 2023-йил.