Nurota
Нурота — Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Нурота туманидаги шаҳар (1976-йилдан). Оқтоғнинг этагида, денгиз сатҳидан ўртача 524 метр баландликда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси Тинчлик шаҳарчасида жойлашган (85 км). Нурота вилоят марказидан (Навоий шаҳридан) 85 км. Аҳолиси 49,2 минг киши (2022).
Нурота | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°33′54″Н 65°41′06″Э / 40.56500°Н 65.68500°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Навоий |
| Туман | Нурота |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1976 |
| Расмий тил(лар)и | ўзбекча |
| Аҳолиси (2022) |
49 200 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Тарихи
Нурота Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарларидан бири. Шаҳар дастлаб Х асрда Наршахийнинг Бухоро тарихи асарида Нур шаклида (шу ердаги машҳур Нур чашмаси номидан) тилга олинган. Маҳаллий ривоятларда шаҳарнинг пайдо бўлиши Искандар Мақдуний даврига бориб тақалади. Кейинчалик шаҳар бу ерда яшаб ўтган машҳур Шайх Абулҳасан Нурий (ХИИ аср) шарафига Нурота деб атала бошлаган. Нурота устидан Буюк ипак йўлининг бир тармоғи ўтган. У ўтмишда ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлиб, йирик савдо маркази ҳам ҳисобланган. Нур қалъаси қадимдан Жиззахдан сўнг Бухоро ва Самарқанд воҳасига кириш учун иккинчи дарвоза ҳисобланган. Нурота (қадимги Нур) Бухоронинг шимолидаги чекка шаҳар бўлиб, маданий ўтроқ аҳоли ва кўчманчи халқлар яшайдиган қудуд чегарасида жойлашган. Ўғуз турклари Нурота вохасидан аввал Хуросон, сўнгра Кичик Осиё ярим оролига бориб ўрнашган ва Салжуқийлар давлатига асос солган (ХИ аср). Қадимги тош йўли орқали Нурга кўплаб карвонлар келиб тўхтаган. Чингизхон қўшинлари Бухорога боришда худди ана шу йўлдан (1220-йил январ) Нурга кириб келган. Шу боис тош йўли хон йўли номи билан ҳам юритилган. Субутой шаҳарга келгач, одамлардан кетишни илтимос қилди. Чингизхон буйруғига кўра, шаҳар солиққа тортилган. Маҳаллий губернаторнинг ўғли Элхўжа 60 нафар маҳаллий аҳоли билан Дабусия қамалига жўнатилган.
ХВИ асрдан Нурота Бухоро хонлиги таркибига кирган, шаҳар Нурота беклигининг маъмурий маркази бўлган[1]. Хонбанди сув омбори Абдуллахон ИИ даврида Нур тоғларида қурилган. ХВИ-ХВИИ асрларда Нурота чашма мажмуаси барпо этилади.
1756-йилда Нурота Бухоро амирлиги таркибига киритилади. Муҳаммад Раҳим Абулфайзхонни ўлдирилгач, Нурота ҳокими Ёдгор ўз мустақиллигини эълон қилади. Шундан сўнг Муҳаммад Раҳим Нуротани эгаллаб, исённи бостиришга эришади. Раҳимбийнинг вафотидан кейин Дониёлбий оталиқ даврида Нуротада яна қўзғолон бошланади.
Амир Насруллохон 1837-йилда Бош вазири Ҳакимхонни Нуротага сургун қилади. Рус қўшинлари Бухоро амирлиги ҳудудига бостириб киргач, Сиддиқ Кенесариев бошчилигида Нуротада исён кўтарилади. Бухоро амирининг ўғли Абдулмалик ҳоким Абдулкаримни асирга олиб, Хоразмга олиб боради. Нурота Бухоро амирлиги таркибида қолади.
1872-йилда фон Кауфман бошчилигидаги рус қўшинлари Хивага юриш қилиб, Нуротага етиб келишган ва бу ерда Хива элчисини қабул қилганлар, деб таъкидлади Баёний. Ўша пайтда Россия-Бухоро келишувига кўра Нур қалъаси Бухоро тасарруфидаги ҳудуд ҳисобланган.
„Тарихи Салимий“ асарининг муаллифи, амир Абдулаҳаднинг амалдори Мирзо Салимбек Нурота вилоятига 4 йилга ҳоким этиб тайинланганини ёзади. Кейинчалик Мулло Шарифбий бир муддат бу лавозимга тайинланди.
1918-йилда амир Олимхон Низомиддин Урганжийнинг ўғли Раҳматуллохўжани (?—1921) Нурота ҳокимлигига тайинлайди. Бу киши Нурота тарихида амир ва хонлар томонидан тайинланган охирги ҳукмдор саналади. 1920-йилда шаҳар болшевиклар томонидан босиб олингач, Раҳматуллохўжа Шарқий Бухорога, сўнгра Афғонистонга қочиб ўтади ва 1925-йилда вафот этади.
1920-йиллар бошида Мулло Абдул Қаҳҳор бошчилигидаги советларга қарши ҳаракат кенгайиб, Нурота 1923-йилгача мужоҳидлар қўлида қолди. Латиф Девонбеги (1874-?) ҳам машҳур Нурота мужоҳиди ва Абдул Қаҳҳорнинг яқин сафдоши бўлган. Ўша йили Мулло Абдулқаҳҳор қўшинлари шаҳардан қувиб чиқарилади. Нуротада инқилобий қўмита тузилиб, унинг таркибига Шароф Баротов каби инқилобий қўмита аъзолари киритилади[2].
Нуротанинг улкан бойлиги унинг мармар конидир. Шаҳардаги „Нуротамармар“ саноат корхонаси ушбу кон хом ашёси асосида ишлаяпти. Шунингдек, Нуротада нон комбинати, тикувчилик фабрикаси, „Нурбулоқ“, „Нуробод“ аксиядорлик жамиятларига қарашли корхоналар, бир неча бозор, савдо дўконлари, маданий, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. Мактаб, педагогика, қишлоқ хўжалиги касбҳунар коллежлари, 7 оммавий кутубхона, клуб, Чашма ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади (2003). Нуротада 2 касалхона, 10 дорихона ва бошқа тиббиёт муассасалари мавжуд.
Халқ амалий санъат ва ҳунармандчилиги қадимдан ривожланган. Нурота усталари томонидан тайёрланган дурадгорлик, темирчилик, чилангарлик, қурувчилик, кулолчилик, мискарлик, каштачилик, заргарлик маҳсулотлари ҳамиша харидоргир бўлиб келган.
Нуротада антик даврда қурилган Нур қалъаси қолдиклари (уни Искандария, Искандар қалъаси ҳам дейишган), Пироста мудофаа девори қолдиқлари ва қадимги коризлар системаси (тахминан милоддан аввалги ИВ—ИИИ асрлар), Чилустун жоме масжиди (ХИХ аср —-ХХ аср бошлари), Катта Гумбаз масжиди (1582—1590-йиллар), Сайидота, Оқмасжид, Баргсўз масжидлари (ХИХ аср охири — ХХ аср бошлари), Судур Бобо ҳаммоми (1928-йил) каби меъморий ва тарихий ёдгорликлар сақланиб қолган. Шаҳарда Мозори Санг Андоз (Пахлавон Аҳмад Замжои), Шоирис (Бибиситам Тагалбос), Мозори бандикушо (Ҳожи Бурҳониддин Жарроҳ), Чилла мозор (Хожа Убайдулло Жарроҳ), қадимги Нур чашмаси каби зиёратгоҳлар мавжуд.[3]
Аҳолиси
| 1979[4] | 1989[5] | 2005[6] | 2021[7] | 2022[8] |
|---|---|---|---|---|
| 15 948 | 21 001 | 28 200 | 48 400 | 49 200 |
Яна қаранг:
Манбалар
- ↑ „Мирза 'Абдал'азим Сами. Та'рих-и Салатин-и Мангитийа. М. 1962“. 2019-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 14-январ.
- ↑ Қаҳрамон Ражабов. Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Тошкент, 2002.
- ↑ Абдиева, Зулхумор; Ражабов, Қаҳрамон. „Нурота“ ЎзМЕ. Н-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Перепис-1979
- ↑ Перепис-1989
- ↑ Cитйпопулатион
- ↑ „Ҳудудлар бо`йича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони“. Қаралди: 2022-йил 11-ноябр.
- ↑ „Ҳудудлар бо`йича шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони“.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |