Nurota astragali
| Нурота астрагали | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Гулли ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Астрагал |
| Оила: | Бурчоқдошлар |
Нурота астрагали — Самарқанд ва Навоий вилоятлари Нурота тоғ тизмасида учровчи ўсимлик. Икки уруғпаллалилар синфи Бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик[1]. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига эндемик тур сифатида киритилган.
Ботаник тавсифи
Ҳаётий шакли кўп йиллик. Илдизи ўқ илдиз тизимига эга. Пояси сершох ва ёғон, узунлиги 8-15 см, устки томони сийрак, хурпайган тук билан қопланган, туклари вақт ўтгандан кейин тўкилиб кетади. Баргларининг сони 4—6 жуфт, юқори қисми тўмтоқроқ, шакли тескари юраксимон, узунлиги 1-2 см, кўпроқ поянинг юқори қисмида жойлашади. Гуллари икки уйли, чангчили ва уруғчили гуллар алоҳида ўсимликларда ҳосил бўлади. Гулпопуги сийрак, 5-10 гулли. Гултожибарги оч сариқ рангли. Якка-якка ҳолда ўсади. Меваси кўпчилик бурчоқдошларники сингари дуккак мева, узунлиги 10—20 мм, бир томон учи ўткир, усти сийрак, хурпайган тук билан қопланган. Уруғи қулоқсимон шаклда, икки томондан сиқилган, узунлиги 5 мм, сирти силлиқ, ранги тўқ жигарранг. Июн ойида гуллаб, меваси июлда пишади. Уруғи орқали жинсий йўл кўпаяди.
Тарқалиши ва ўсиш жойлари
Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тоғларининг Оқтоғ тизмасида тарқалган. Кўпроқ тоғларнинг ўрта ва пастки қисмларида, тошли ёнбағирлар ва қояларда ўсади[2]. Камайиб кетиш сабаби аниқланмаган. Чорва молларини кўплаб боқилиши натижасида ўсиш ҳудуди камайган деган тахминлар бор. Ўсимлик Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Манбалар
- ↑ „Астрагалус нуратенсис“.
- ↑ Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби И қисм, 2019 — 362-бет.