Нурсафардия Тариқат асосчиси Сапарбой Кушкаров 1952-йили Бахмал туманидаги Узунбулоқ қишлог'ида туг'илган. Маълумоти олий. О'збекистон Жаҳон тиллари институтини тамомлаган. Бир неча чет давлатларда, жумладан, Ҳиндистон ва Тибетда сафарда бо'лган. О'тган асрнинг охирги о'н йиллигида ҳеч қандай диний билимга эга бо'лмаган ҳолда ва бирор бир тайинли тариқат вакилидан иршод-ё'лланма олмай туриб о'зини пир, шайх деб атай бошлади ва янги тариқат тузганини эълон қилди. Агар тарихга назар солиб, тафаккур қилинса, тасаввуф тариқатлари о'з-о'зидан, кимнингдир ихтиёри билан ташкил этилмагани, уларнинг ҳар бири Расулуллоҳ (а.с.)га этадиган силсилага эга экани ко'ринади. Масалан, бутун ислом оламига донг таратган нақшбандия тариқати мисолида ко'радиган бо'лсак, унинг вужудга келиш ва шаклланиш даври Абдулхолиқ Г'иждувонийдан (1103-1179) Баҳоуддин Нақшбандгача (1318-1389) деярли 300 йилга чо'зилган. Бундан ташқари, Нақшбандия тариқатининг шаклланишига хизмат қилганларнинг барчаси ислом илмларидан бохабар этукуламолар бо'лган. Нурсафардия фаолиятига асос солган Сапарбой Кушкаров суфийликнинг шаклланиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳозирги давр илмий асосларига то'г'ри келмайди: «Со'фийлик тизимининг пайдо бо'лиш даври Одам (а.с.)нинг учинчи о'г'ли Шиш (Шис) (а.с.)га бориб тақалади. Айнан бу даврда Аллоҳ Шишга 60 оятлик китоб жо'натди. Шундан бир қисмида илоҳга эришиш ё'ллари ко'рсатилган бо'либ, иккинчи қисми инсон саломатлигига баг'ишланган. Со'фийлик инсонни то'рт даражада мукаммаллика эриштириб, илоҳ билан то'г'ридан-то'г'ри муносабатда бо'лиш ва ундан илоҳий амалларни олган ҳолда инсонларга хизмат қилишдир. Со'фийлик айрим даврларда у ёки бу динда бо'лишга мажбур бо'лган. Яъни о'зини сақлаб қолиш учун. Аслида у ҳеч қандай дин ва фалсафа билан бог'ланмаган ҳолда о'зи мукаммал тизим сифатида пайдо бо'лган. Айнан со'фийлик ҳар қандай диннинг ривожланишига ва унинг ёйилишига о'з таъсирини о'тказиб келган. Лекин улардан айри ҳолда ривожланган», - дейди. Бу фикр тасаввуф борасидаги мо'ътабар асарларда баён қилинган қарашларнинг ҳеч бирига уйг'ун келмайди. Боз устига, мана шундай фикрларни турли ё'ллар билан халқимиз онгига сингдиришга уринилади. Масалан:

«Тасаввуфда Нурсафардийя мактабининг 

амалиётдаги 5 нимадур? У о'з г'ояларига асосланиб, мозий тариқатлардан фарқли равишда суфий назариётидан суфий амалиётига қадам қо'йган биринчи ва ягона сарчашмадир. Тариқат ё'лида о'н то'рт қадам Нурсафардийя мактабининг асосий мезонидир. Нурсафардийя мактаби суфий табобати, суфий жанг санъати, суфий нафасиёти, суфий шеърияти, суфий ҳаракиёти мазмун-моҳияти билан халқ орасига кириб борди», - дейилади. Нурсафардиянинг Жиззах ва Тошкент шаҳарларида марказлари фаолият юритган. Бу марказларда суфий номи билан бог'ланган турли фаолиятлар олиб борилган. Сапарбой Кушкаровга тегишли деб ҳисобланадиган бир қанча рисола ва китоблар нурсафардия тариқатининг г'оявий асоси бо'либ хизмат қилади. Унга нисбат берилаётган «асар»ларнинг ёзилиш услуби ҳам, мавзулар доираси ҳам яхлит эмас. Умуман мазкур китоб ва рисолалар бир киши томонидан ёзилганига ишониш қийин. Тилшунослик жиҳатидан ҳам бу ҳолат яққол ко'зга ташланиб туришини қайд этиш лозим. Шунинг учун уларни шартли равишда муқовада ко'рсатилган Сапарбой Кушкаров қаламига мансуб, дейиш мумкин:

- Со'фий нафасиёти;
- Нурсафардийя оламида зикрий рақслар ва хореография 
номли диск;
- Нурсафардийя шеърият хазинаси;
- Нурсафардийя илоҳий фалсафаси;
- Нурсафардийя тафаккур тарбияси;
- Со'фий гимнастикаси;
- Танланган асарлар;
- О'зликни англаш хиёбони;
- Со'фий шеърияти.
- Ушбу китобларда тариқатнинг ҳозирги ҳолати ҳақида

келтирилган маълумотларнинг ҳаммаси ҳам холис воқеликни акс эттиради, деб бо'лмайди. Го'ёки, Сапарбой Кушкаровнинг О'збекистонда 25000дан ортиқ муридлари борлиги, уни ко'пгина чет эл давлатларида ҳам яхши танишлари ҳақидаги гаплар ҳаддан ортиқ бо'рттириб юборилган. Аслида, «Со'фий табобати» марказларига шифо истаб борганларининг аксарияти ҳам Кушкаровнинг «муршидлиги» то'г'рисида жуда мавҳум тасаввурга эгалиги маълум бо'лди. Ко'пчилик уни халқона усулда даволовчи табиб деб билади ва унинг «тафаккур маҳсулларига» беэътибор муносабатда бо'ладилар. Кушкаровга китоблардаги гапларни ёзишда қайси манбаларга таянилган, деб со'ралганда, у о'з «асар»ларини бевосита Худодан илҳом орқали олишини айтган. «Илҳом намуналари» тил ва услуб жиҳатдан турлича бо'либ, бунинг устига, ко'пчилиги мазмунан саёз жумлалар йиг'индисидан иборат. Айрим намуналарда ислом муқаддас динининг манбалари, хусусан Қуръони карим оятлари ното'г'ри, шарқ якка кураши усулларига мослаб, маъноси бузиб талқин қилинган. Мазмунан диний ҳисобланган мазкур китобчаларнинг бирортаси Дин ишлари бо'йича қо'мита экспертизасидан о'тказилмасдан, тегишли рухсатномасиз нашр этилган. Бу эса аждодларимизнинг муқаддас дини - исломга нисбатан беҳурматлик, республика қонунларига нисбатан беписандлик, қонунларни қо'пол равишда бузишдан бошқа нарса эмас. Бу масалада нурсафардиянинг фаолиятини ижобий баҳолаб бо'лмайди. [1][2] [3] [4] [5] [6] [7] [8]

Манбалар

  1. ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. - Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  2. ↑ Хатм ал-авлиё. - Байрут, 1965
  3. ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. - Қоҳира, 1994;
  4. ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. - Қоҳира, 1960;
  5. ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. - Миср, 1974. Т.Н .;
  6. ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. - Байрут, 1992; Лисониддин
  7. ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. - Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  8. ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.