Nursulton masjidi
Нурсултон масжиди — Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги масжид. Бу Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги сиғим бўйича энг йирик масжидлардан бири ҳисобланади.
| Масжид | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Остона |
| Йўналиши | Суннийлик |
| Меъмор | Деwан Арчитеcц & Энгинеэрс |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Нурсултон Назарбоев |
| Бинокорлик | 2019—2022 |
| Сўнги имом | Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси |
| Умумий майдони | 68 062 |
| Ҳажми | 30 000 |
| Гумбаз баландлиги | 83.2 м |
| Гумбаз йўғонлиги | 62 м |
| Миноралар сони | 4 |
| Миноралар сони | 4 |
| Миноралар баландлиги | 130 м |
Қурилиши
2019-йилги 18-мартда Нурсултон Назарбоев қурилишнинг ташаббускори сифатида янги масжиднинг қурилиш майдонига биринчи ғиштни қўйди. Қурилишни хусусий инвесторлар қўллаб-қувватлади, натижада бино барпо этилишида давлат бюджети маблағларидан фойдаланилмади[1]. 2022-йилнинг 12-августида Назарбоевнинг иштирокида масжиднинг очилиши маросими бо'либ ўтди[2].
2026-йил 4-июл куни масжидга «Нурсултон масжиди» номи берилди[3].
Архитектураси
Масжид 10 гектарлик ер майдонида қурилган. Унинг умумий майдони 68 062 м² га тенг. Масжиднинг сиғими 235 минг кишини ташкил этади. Унинг ичида очиқ майдонда тахминан 200 минг киши, аниқроқ айтганда минбар яқинида 30 минг киши ва саҳна майдонида 170 минг киши бир пайтда намоз ўқий олади.
Масжидда баландлиги 130 метрлик тўрт минора бор. Ҳар бир минора исломнинг беш устунин ифодалайдиган 5 қисмдан иборат. Чап қанотдаги минораларнинг бири ташриф буюрувчилар учун очиқ, сайёҳлар минорага лифт орқали кўтарилиб, шаҳарни баландликдан томоша қила олади.
Катта гумбазнинг баландлиги — 83,2 метр, диаметри — 62 метрни ташкил этади. Масжиднинг кириш эшиги дунёдаги энг баланд ёғоч эшикларнинг бири ҳисобланади. Африкада ўсадиган ироко номли қаттиқ дарахтдан қўл меҳнати билан ишланган. Унинг баландлиги — 12,40 метр, оғирлиги — 1,5 тоннага тенг. Эшиклар асосан қозоқ нақшлари билан безатилган.
Қибла томонидаги деворда олтин ранг билан Аллоҳнинг 99 исми ёзилган. Мозаик деворининг узунлиги 100 метр, баландлиги 22,4 метр. Мозаика турли рангдаги 25 миллион дона ойнадан иборат[4].
Масжиднинг катта зали ва аёллар намоз ўқийдиган қисми тўлиқ гилам билан қопланган. Бу дунёдаги қўл билан тўқилган энг катта гилам ҳисобланади. Унинг умумий майдони — 15 525 квадрат метр. Оғирлиги — 4,700 кг. Қалинлиги — 15 мм. Гилам Янги Зеландияда соф (100%) жундан тўқилган. Гиламнинг ўртасидаги медалённинг диаметри 70 метр. Шунингдек, у дунёдаги энг катта гилам медалёни ҳисобланади. Гилам нақшлари қозоқ нақшлари билан безатилган.
Масжиднинг катта залига осилган шаффоф шиша (кристалл) осмашами дунёдаги энг катта осмашамларнинг бири ҳисобланади. Унинг диаметри — 27 метр, оғирлиги 20 тонна. У ҳам турли ўлчамдаги кристалл панеллардан тайёрланган. Бутун кристалл етти рангдаги 3 614 833 донадан иборат. Катта қандил 1 360 890 кристалл бўлакдан иборат. Масжиднинг тўрт бурчагида диаметри 8 метр тўрт осмаҳам осилган.
Шу билан қатор, масжиднинг ерости қаватида 440 ўринли зиёфат зали, 405 ўринли ёпиқ автотураргоҳ, қабулхона, ҳожатхона, техник, маросим хизмат кўрсатиш ўрни, қурбонлик сўйиладиган жойи ва бошқа хоналар жойлашган. Биринчи ва иккинчи қаватларда намоз ўқиладиган жойдан ташқари дарсхоналар, мажлислар зали, никоҳ қийиш саройи, Қуръон ўқийдиган хона, телестудия, идоралар, хизмат хоналари, дўконлар, музей ва техник хоналар бор.[5]
Яна қаранг
- Қозоғистон масжидлари
- Қозоғистондаги ислом
Манбалар
- ↑ „Н. Назарбаев принял участие в закладке камня на месте строительства мечети“. кҳабар.кз (18 наурыз 2019).
- ↑ „Самую большую мечеть в Центральной Азии открыл Назарбаев“. ру.спутник.кз (12 тамыз 2022).
- ↑ „Республиканскую мечеть в Астане назвали «Нұрсұлтан мешіті»“. тенгринеwс.кз (2026-йил 5-июл). Қаралди: 2026-йил 5-июл.
- ↑ „В Нур-Султане открылась самая большая мечеть в Центральной Азии“. ктк.кз (12 тамыз 2022).
- ↑ „Астанадағы Республикалық бас мешіт жайлы не білеміз“. информ.кз (12 тамыз 2022).
Ҳавола
- „Архитектура марваридлари“ ҳужжатли филми . Президент матбуот хизмати, 2022-йил 13-август.
