Нуртепа ёдгорлиги – мил.авв ВИИ-И асрларга оид Сирдарё вилояти Нижонисой бўйида жойлашган ёдгорлик. Ёдгорлик жанубдан шимолга чўзилган паст тоғ тизмаси ўртасидаги тепаликда жойлашган бўлиб, майдони 18 гектарни ташкил этади. У ярим овал шаклга эга ва икки қисмдан иборат. 1979-йилда кашф этилган. Тадқиқот ишлари 1980—1986-йиллар давомида амалга оширилган[1].

Нуртепа ёдгорлиги
Манзилгоҳ Сирдарё
Минтақа Ўзбекистон
Баландлик 1.5–2.1 м (5–7 фт)
Тури Аҳоли манзилгоҳи
Ҳудуд 18 гектар
Тарих
Материал Пахса
Ташкил этилган Мил.авв ВИИ—И асрлар

Манзилгоҳда бир неча марта археологик тадқиқотлар ўтказилган. Тадқиқотлар натижаси бу ҳудудларда Александр Македонский бостириб киришидан олдин, яъни мил.авв. 327-йилда ҳам шаҳар мавжуд бўлган. Шаҳарда мудофаа иншоотлари, ҳукмдор саройи – арк ҳамда аҳолининг уй-жойлари жойлашган. Нижонисойда ўтказилган тадқиқотлар натижасига  кўра, катта канал излари топилган. Бу аҳолининг суғорма деҳқончилик билан шуғулланганлигидан далолат беради. Нуртепа ёдгорлигидан 5х3.5 метр бўлган катта ҳажмдаги турар жой обектлари топилган. Турар жойлар томи енгил тўсин билан ёпилган. Бундан ташқари каркас услубида барпо этилган ер усти турар жойлари ҳам мавжуд. Нуртепа меъморчилигида маҳаллий ҳудуднинг микрорелефи акс этган. Нуртепа ёдгорлигининг ташқи девори эни 4.25 метр, баландлиги 1.2-1.5 метрни ташкил этади ва милоддан аввалги ВИИ – ВИ асрларга оид. Деворлар бўлиб текисланган табиий лёсс кўтармадан қурилган. Лёсс кўтарманинг ички томонидан унга параллел равишда эни 2.1 метр бўлган пахса девор қурилган ва бунинг натижасида улар орасида эни 1.4 метрга тенг тор йўлак – коридор барпо этилган[2].

Нуртепа манзилгоҳидаги қурилиш ишлари асосан пахсадан қурилган. Милоддан аввалги ИВ асрдан бошлаб хом ғиштдан фойдаланилган. Хом ғиштлар тўғри тўртбурчак ва квадрат шаклидаги қолипларга қуйиб тайёрланган.

Шаҳристон ичида, аркнинг шимолий томонида ибодатхона – зиккурат  жойлашган[3]. Нуртепа ёдгорлигидан сопол буюмлар топилган. Бу сопол буюмларнинг ярми қўлда, ярми кулолчилик чархида ясалган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Шоисоев И. Cтруктура городов и типология памятников средневековья (русча). ПЕДАГОГИCАЛ СCИЭНCЕС АНД ТЕАCҲИНГ МЕТҲОДС, с. 49. Қаралди: 5-сентабр 2023-йил.
  2. ↑ То'йчибоев Б. О’лка моддий маданияти тарихи. Гулистон 2022 — 22-бет. 
  3. ↑ Негматов Н, Беляева Т. Общий отчет об исследованиях Нуртепа в 1980-1985 гг. и предложения по дальнейшему изучению и сохранению памятника. Душанбе, Дониш 1994 — 22-23-бет.