Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (асл исми Нурулло Отахонов, 14-феврал 1955-йил, Ўзбекистон тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбек ёзувчиси, журналист, муҳаррир, ссенарийчи. „Бу кунлар“ асари муаллифи ҳамда „Саодат асри қиссалари“ асари таржимони.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
Файл:Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон.пнг
Асл исми Нурулло Отахонов
Таваллуди 1955-йил 14-феврал (1955-02-14) (71 ёш)
Тахаллуси Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
Ижод қилган тиллари Ўзбек тили
Фуқаролиги Ўзбекистон ССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими 1981-йили Тошкент давлат университетини тамомлаган

Ҳаёти

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 1955-йил 14-феврал Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Ойимча Қақир қишлоғида туғилган. 1981-йилда Тошкент давлат университетининг ўзбек филологияси факултетини тугатган[1][2].

Илк меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилоят Ленин йўли туманидаги саккиз йилликка ўқтишига ихтисослашган мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 1981–1991-йилларда „Ёшлик“ журналида хатларни ҳисобга олувчи, муҳаррир ва бўлим мудири, Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасида мухбир, Муштум журналида мас‘ул котиб вазифасида ишлаган. 1991–2013-йилларда Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасига тегишли бўлган „Мовароуннаҳр“ нашриёти бош муҳаррири, „Шарқ юлдузи“ журналида бўлим мудири ва „Ҳидоят“ журналида бош муҳаррир, 2010-йилдан „Мовароуннаҳр“ нашриёти бош директори вазифасида фаолият олиб борган[1][3][4]. 2013-йилнинг охирида айрим ноаниқ сабабларга кўра „Мовароуннаҳр“ нашриёти бош директори ва „Ҳидоят“ журналида бош муҳаррири лавозимидан бўшатилган[3][5].

Қидирувга берилиши ва ҳибсга олиниши

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон „Бу кунлар“ асарида Ислом Каримов даврида олиб борилган сиёсатни танқидга олган, мухолифатга нисбатан тазйиқлар очиқ баён қилган ва бу асари эълон қилиниши туфайли ёзувчига нисбатан таҳдидлар бошланиб, унинг номи қора рўйхатга киритилган, Туркияда бўлиб турган пайтида Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон қидирувга берилиб, Тошкентдаги уйида тинтув ўтказилган[6].

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017-йил 8-августда Фаcебоок саҳифасида ўзини „қора рўйхат“дан чиқаришганини эълон қилади[7]. Ўзбекистонда ҳокимият алмашишидан кейин бошланган ўзгаришлар сабабли номи „қора рўйхат“га киритилган фуқароларнинг оқланаётгани, президент Шавкат Мирзиёевнинг шахсан хориждаги ўзбекистонликларни ватанга қайтишга даъват этиши[8][9] ортидан Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Ўзбекистонга қайтиш қарорига келганини Фаcебоокдаги саҳифаси орқали эълон қилган ва Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланганлиги, мухолифларга муносабат ўзгараётгани ҳақидаги қарашлардан кейин Ўзбекистонга қайтишга аҳд қилган илк фаоллардан бир бўлди[10][6].

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2017-йил 17-сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга хат йўллаган[11][12]. Сўнг шу йил 27-сентябрда Туркиядан Ўзбекистонга қайтгач, Тошкентдаги Ислом Каримов халқаро аэропортида экстремистик адабиётлар тарғиботида айбланиб, ҳибсга олинган[13][14][6][15][16] ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 159-модданинг 1-қисми ҳамда 244-1-модданинг 3-қисми „г“ банди билан айблов эълон қилинган[17][18][14][15][19]. Ёзувчининг ҳибсга олиниши жамоатчилик орасида, айниқса, кўпроқ ижтимоий тармоқларда кескин норозиликка сабаб бўлади. Шунингдек, мамлакатдаги бир нечта таниқли ёзувчилар ҳам ёзувчига қилинган айбловга нисбатан ўз норозиликларини билдиришади. Ёзувчини озодликка чиқаришни сўраб, чанге.орг сайтида президент Шавкат Мирзиёев номига ёзилган мурожаатга юзлаб ўзбекистонликлар имзо чекишди[20][21][22]. 2017-йил 1-октябр куни Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон қамоқдан озод этилади[23][24][20][3][21], лекин Ички ишлар вазирлиги уни „қидирувдаги жиноятчилар“ рўйхатидан олмаган. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга очилган жиноий иш ҳозиргача тугатилмаган[25].

Ижодий фаолияти

Ўнгдан биринчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, ўртада Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ва чапда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф.
Ўнгдан биринчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон, ўртада Шерали Жўраев ва чапда Муҳаммад Юсуф.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг 1984-йилда ҳаммуаллифликда „Йўл бошида“ тўплами, 1985-йилда „Дунё кенг“ ҳикоялар тўплами, 1987-йилда „Шу ерлик киши“ қисса ва ҳикоялар иборат китоби, 2014-йилда „Этакдаги кулба“ тўплами нашр қилинган[1][2].

Севги ҳақида „Оқ бино оқшомлари“ ҳикояси "Шарқ юлдузи" журналида нашр қилинган ва „Йилнинг энг яхши ҳикояси“ деб топилган[3][10]. Ёзувчининг бу ҳикояси Туркияда Овроосиё Ёзувчилар бирлигининг „Кардеş Калемлер“ („Қардош қаламлар“) журналида Вели Саваş ЕЛОК таржимасида турк тилида ҳам чоп этилган[26]. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ушбу ҳикояси асосида „Оқ бино оқшомлари“ бадиий филми ссенарийсини ўзи ёзган[2]. Шунингдек, Алишер Навоийнинг „Лайли ва Мажнун“ достони асосида икки қисмдан иборат бадиий филмнинг ссенарийсини ҳам ёзган[2]. Ссенарий 1991-йилда киноқисса сифатида „Шарқ юлдузи“ журналида чоп этилган.

Ёзувчи турк, гуржи, хитой ва рус адабиётидан бир қатор асарларни таржима қилган. Жумладан, руст тлидан ёзувчи Темур Пўлатовнинг „Торозий тошбақаси“ (русча: „Черепаха Тарази“) романини, „Шинаванда“ (русча: „Завсегдатай“) қиссасини ўзбек тилига таржима қилган.

Туркиялик ёзувчи Аҳмад Лутфий Қозончининг „Саодат асри қиссалари“ (туркча: „Саадет Деврıнден“) асарини ўзбек тилига таржима қилган, асар „Шарқ юлдузи“ журналида тўлиқ чоп қилинган, кейинчалик китоб ҳолида 8 марта қайта чоп этилган[1][4].

2019-йилда Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг „Қиёмат“ („Жарчи“) ҳикояси Маҳмуд Қошғарий номидаги халқаро танловнинг Ўзбекистон босқичида 1-ўринни олган. Бу ҳикоя Туркияда Овроосиё Ёзувчилар бирлигининг „Кардеş Калемлер“ („Қардош қаламлар“) журналида чоп этилган[27].

„Бу кунлар“ асари

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон 2015-йилда Истанбулдаги Ферфир нашриёти таклифига кўра, Туркияга келган[5] ва унинг „Бу кунлар“ асари Туркияда нашр этилган[5][10]. 2016-йилда эса ўзининг веб-саҳифасида (нуруллоҳуз.cом) чоп этган[28][29]. Асарнинг эълон қилиниши ёзувчининг Туркиядаги ижодий сафарига тўғри келган.

„Бу кунлар“ китобида мамлакатдаги диний сиёсат, ёшларнинг нима сабабдан турли экстремистик оқимларга қўшилиб кетаётгани ҳақида баён этилган. Асарда бунинг сабаблари фақат экстремистик оқимлар эмас, балки диний идоралар фаолияти ҳам талабга жавоб бермаётганлиги тўғрисида, китоб ижтимоий-сиёсий асар эмаслиги, унга баҳо беришни диний идора эмас, балки адабий жамоатчилик, сиёсацҳунослар бериши керак, деб фикр билдирган[30]. „Бу кунлар“ асари Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан „экстремистик“ деб топилган[10][30]. Андижон шаҳридаги Уйғур жоме масжидининг имом хатиби ноиби Ботиржон Тожибоев интернетда „Бу кунлар“ асарига қарши мақола эълон қилиб, ёзувчини сотқинликда айблаган[31].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон (1955)“. зиёуз.cом. 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 4-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Китоб ҳақида 10 саволга 10 жавоб.“. кҳ-даврон.уз (2017-йил 6-июл). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Нурулло Отахонов қўйиб юборилди​, дастлабки тергов ишлари давом этмоқда“. кун.уз (2017-йил 1-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 „ББC меҳмони - Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон“. ббc.cом (2013-йил 14-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-март.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 „Танқидий китоби ортидан қидирувга берилган Нурулло Отахонов Ўзбекистонга йўл олди“. озодлик.орг (2017-йил 25-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Тошкент аэропортида ҳибсга олинди“. америкаовози.cом (2017-йил 27-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-март.
  7. ↑ „Айрим диссидентлар МХХдан ватанга қайтиш таклифини олганини айтмоқда“. озодлик.орг (2017-йил 23-август). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  8. ↑ „Президент нашей страны встретился с соотечественниками, проживающими в США“ (русча). уза.уз (2017-йил 21-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  9. ↑ „Президентимиз АҚШдаги ватандошларимиз билан учрашди“. президент.уз (2017-йил 21-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 „Нурулло Отахонов китобида экстремистик ғояларни тарғиб этганликда гумонланмоқда“. озодлик.орг (2017-йил 27-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  11. ↑ ҳттп://нуруллоҳуз.cом/президентга-хат/[сайт ишламайди]
  12. ↑ „Айбим давлатга фойдали фикр-мулоҳазалар билдирганимми?“. ббc.cом (20.09.217). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  13. ↑ „Узбекистан: Эхилед Диссидент Wритер Детаинед он Ҳис Ретурн“ (инглизча). эурасианет.орг (2017-йил 27-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Нурулло Отахонов қўлга олинишига расман изоҳ берилди“. кун.уз (2017-йил 28-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  15. ↑ 15,0 15,1 „ИИББ ёзувчи Нурулло Отахоновнинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди“. газета.уз (2017-йил 28-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  16. ↑ „ИИББ: Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон қидирувда бўлгани учун 27-сентабр куни Тошкентга қўниши билан қўлга олинди“. дарё.уз (2017-йил 28-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-март.
  17. ↑ „Отаханову вменяют посягательство на конституционный строй Узбекистана“ (русча). уз.спутникнеwс.ру (2017-йил 29-сентябр). 2022-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  18. ↑ „Cенсоршип анд Фреэдом оф тҳе Медиа ин Узбекистан“ (инглизча). ҳрw.орг (2018-йил 28-март). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  19. ↑ „86 млн сўмгача жарима ёки 8 йилгача маҳкумлик. Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга нисбатан қайси моддалар бўйича айблов э’лон қилинган?“. дарё.уз (2017-йил 28-сентябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-март.
  20. ↑ 20,0 20,1 „Нурулло Отахонов қамоқдан озод этилди“. газета.уз (2017-йил 1-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Нурулло Отахонов: Ватанга қайтганимдан афсусда эмасман“. америкаовози.cом (2017-йил 2-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  22. ↑ „Требуем освободить узбекского писателя Нуруллох Отахонова!“ (рус тилида). чанге.орг (2017-йил 27-сентябр). 2024-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  23. ↑ „В Узбекистане отпустили писателя, обвиняемого в призывах к свержению власти“ (русча). риа.ру (2017-йил 2-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  24. ↑ „Задержанный в Ташкенте писатель Нурулло Отаханов освобожден“ (русча). рус.азаттйқ.орг (2017-йил 2-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  25. ↑ „ИИВ ҳамон ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонни "қидирмоқда"“. ббc.cом (2017-йил 18-декабр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  26. ↑ Елок, Вели Саваş (2019-01-01). „Нуруллаҳ Рауфҳан [Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон/ Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон]. «Ак Бина Акşамларı [Оқ Бино Оқшомлари / Оқ Бино Оқшомлари].» Кардеş Калемлер Дергиси. 153. Çэв. Вели Саваş Елок. Аврася Язарлар Бирлиğи, Эйлüл 2019. 51 – 68“. Кардеş Калемлер.
  27. ↑ «Хабар.уз» ахборот-таҳлилий портали. „Ёзувчи Нуруллоҳ Рауфхоннинг асари халқаро э’тирофга сазовор бўлди“ (24-май 2019-йил). Қаралди: 3-март 2024-йил.
  28. ↑ ҳттпс://нуруллоҳуз.cом/wп-cонтент/уплоадс/2016/05/Бу-кунлар.пдф[сайт ишламайди]
  29. ↑ „Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар"и. 1-қисм“. ббc.cом (2016-йил 9-май). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-март.
  30. ↑ 30,0 30,1 „Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: Китобимга диний идора эмас, илм аҳли баҳо берсин“. америкаовози.cом (2017-йил 17-октябр). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.
  31. ↑ „Масжид ноиби ўзбек ëзувчисини сотқинликда айблади“. элтуз.cом (2016-йил 14-май). 2024-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-март.