Nutatsiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нутация (лот. нутатио — тебратиш) — 1) механикада — қаттиқ жисмнинг ўз ўқи атрофида айланиши жараёнидаги тебранма ҳаракати; у жисмнинг хусусий айланиш ўқида содир бўлади; жисм қанча тез айланса, унинг нутацион тебраниш частотаси шунча катта, амплитудаси шунча кичик бўлади. Н. прецессия билан бир вақтда юз беради. Н. вақтида жисмнинг хусусий айланиш ўқи билан прецессия юз берадиган ўқ орасидаги бурчак ўзгаради; 2) астрономияда — Ер айланиш ўқининг бир оз тебраниши. Ернинг суткалик айланишига Қуёш ва Ойнинг тортиш кучлари таъсир этади. Ернинг суткалик айланиш ўқи эклиптиката қиялигини ўзгартирмаган ҳолда ўз йўналишини ўзгартириб боради, чун-ки Қуёш ва Ойнинг прецессион кучлари ҳам ўзгариб туради ва Қуёш ҳамда Ой Ер экваторида бўлганида бу кучлар нолга тенг бўлади, оғиши энг катта бўлганида эса максимумга эришади. Ернинг айланиш ўқи Н.сини 1737-йил Ж. Брадлей кашф қилган. Бундай нутацион тебранишлар 18,6 йиллик даврга, яъни Ой орбитаси тугунларининг айланиш даврига тенг. Осмон сферасит қутб ярим ўқлари 9", 21 ҳамда 6", 86 нутацион эллипс чизади. Н.нинг аниқ қийматини 1953-йил америкалик астроном Э. Вулард топган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |