Нутталлиоз — тоқ туёк/ш ҳайвонлар, асосан, отларда учрайдиган протозой касаллиги. Қўзғатувчиси эритро-ситларда паразитлик қилувчи бир ҳужайрали Нутталлиа эқуи организмлари. Н.ни каналар тарқатади. Касал ҳайвоннинг ҳарорати кўтарилади, бўшашади, иштаҳаси йўқолади, шиллиқ пардалари сарғаяди. Қонда эритроцитлар сони ва гемоглобин миқдори камаяди. Ка-саллик 2—6 ҳафтагача, баъзан ундан ортиққа чўзилади. Ташхис клиник белгилар ва қонда қўзғатувчининг топилишига қараб қўйилади.

Даволаш: флавакридин, пиро-плазмин (акарпин), азидин, сулфантрол ва бошқа дори-дармонлар қўлланади.

Олдини олиш: Н. касаллигини тарқатувчи иксод каналарини йўқотиш.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил