Nyasalend
Нясаленд (инглизча: Нясаланд) — Африканинг жануби-шарқидаги Британия протекторати. Протекторат номинал равишда 1907-йилда, 1889-йилда ташкил этилган Британиянинг Марказий Африкадаги протекторати Нясаленд номини олган пайтда ташкил этилган. 1953-йилда протекторат Родезия ва Нясаленд Федерацияси таркибига кирди, бироқ 1963-йилга келиб федерация тугатилди.
| Нясаленд инглизча: Нясаланд Протекторат | |||||||||
| |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
| Мадҳия Год Саве тҳе Кинг (1907–1952) Год Саве тҳе Қуээн (1952–1964) | |||||||||
| Пойтахти | Зомба | ||||||||
| Тил(лар)и | Чева, яо, тумбука ва ломве | ||||||||
| Пул бирлиги | Шимолий Родезия фунти МАФ фунти | ||||||||
| Майдони | 102,564 км² | ||||||||
| Аҳолиси | 1,200,000 (1924) | ||||||||
| Бошқарув шакли | Конституциявий монархия | ||||||||
| Монарх | |||||||||
| - 1907—1901 (биринчи) | Эдуард ВИИ | ||||||||
| - 1952—1964 (охирги) | Елизавета ИИ | ||||||||
| Губернатор | |||||||||
| - 1907—1908 (биринчи) | Уилям Генри | ||||||||
| - 1961—1964 (охирги) | Глин Смолвуд | ||||||||
| Тарих | |||||||||
| - 1907-йил 6-июл | Ташкил топган | ||||||||
| - 1953-йил 1-август | Федерацияга қўшилиши | ||||||||
| - 1963-йил 31-декабр | Федерациядан чиқиши | ||||||||
| - 1964-йил 6-июл | Мустақиллик | ||||||||
1963-йил 9-майда протекторат ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олди. 1963-йил 31-декабрда протекторатнинг номи “Малави” деб ўзгартирилди.
1964-йил 6-июлда протекторат мустақилликка эришиб, Малави давлати бўлди.
Протекторат номи Няса кўли номидан олинган.
Бошқаруви
1907-йилдан бошлаб протекторатни бошқариш учун британ монархини вакиллик қилувчи Нясаленд губернатори (инглизча: Говернор оф Нясаланд) тайинланар эди. У Қирол томонидан тайинланар ва давлат раҳбари сифатида фаолият юритар, Британия ҳукуматидан кўрсатмалар оларди.
1963-йил 9-майда протекторатга ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилгач, Нясаленд протекторатида биринчи ва ягона ҳукумат тузилди. Бу ҳукумат 1961-йилги Миллий мажлис сайловлари натижасида шаклланган бўлиб, унда Малави Конгресс партияси ғолиб чиққан ва унинг етакчиси Нясаленднинг бош вазири бўлган эди.
Ҳаволалар
- wорлдстатесмен.орг сайтида Нясаленд раҳбарлари рўйхати
- 1911 Энcйcлопедиа — Нясаланд Протеcторате
- Тҳе Бритиш Эмпире — Нясаланд Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (21-март 2017-йил)