Няя (санскритча — мантиқ) — ҳинд фалсафасидаги 6 ортодоксал (ведаларни эътироф этадиган) тизимлардан бири. Ҳинд файласуфи Готама (тахминан милоддан аввалги ИИ аср — милодий ИИ аср) асос солган. Н. марказида билиш назарияси ва мантиқ масалалари туради. Мантиқий хулоса чиқаришнинг 5 қисмли усулини ишлаб чиққан. Н.нинг мантиқий реализми уни вайшешика атомистик таъли-моти билан яқинлашиб, бирлашишга олиб келган. Буддизм билиш назарияси (мадхямика)нинг скептицизмига карши чиққан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил