НЙУКОМ (Нюкомб, Неwcомб) Саймон (Симон) (1835.12.3, Уоллис, Янги Шотландия — 1909.11.7 Вашингтон) — америкалик астроном. АҚСҲ Миллий Фанлар академияси аъзоси (1869), Лондон қироллик жамияти аъзоси (1877), Петербург Фанлар академияси фахрий аъзоси (1896). Гарвард университетини битирган (1858) Асли канадалик, 1853-йил АҚСҲ га кўчиб ўтган. Асосий илмий ишлари катта сайёралар ҳаракатини ўрганишга, астрономик доимийларни аниқлашга, юлдузларнинг аниқ вазиятларини белгилаб берувчи каталоглар тузишга оид. Аберра-сион вақт, нутация ва прецессия доимийларининг Н. томонидан топилган сон қийматлари ҳозир ҳам қўлланади. Н. моҳир фан тарғиботчиси ҳам бўлган. Унинг машҳур "Умумий маънодаги астрономия", "Ҳаммабоп астрономия" китоблари нашр қилинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил