"НЙУМОНТ МАЙНИНГ" (инг. -янги тоғ конлари) — жаҳондаги олтин қазиб чиқарадиган ва сотадиган йирик корпорация. Марказий бошкарув идораси АҚШнинг Колорадо штата Денвер шаҳрида. "Н.М." 1921-йилда АКД1нинг Делавер штатида таъсис этилган. Фаолиятининг дастлабки йилларида фойдали қазилмаларни (асосан, никел, мис, кумуш, олтин, кумир ва бошқалар) қидириш, кдзиб олиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб корпорация олтин ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2002-йилда бир йилда олтин ишлаб чиқариш ҳажмини 270 т га, мис ишлаб чиқаришни 8 млн. т га ет-казиб, дунёда 1-ўринга чиқиб олди. Корпорация ўз фаолияти давомида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, янги конларни қидириб топишга, рудадан ажратиб олинадиган олтин миқдорини кўпайтиришга, ишлатиладиган техника ва технологияни такомиллаштиришга катта эътибор беради. Натижада 1 унсия (31,4 г) олтин ишлаб чиқариш таннархини жаҳондаги энг паст миқсорга — 175 долларга пасайтиришга эришди. Корпорация конлари АҚШнинг Шимолий Невада ва Калифорния штатлари, Перу, Индонезия, Австралия, Мексикада жойлашган. Ўзбекистонда "Зарафшон—Нюмонт" қўшма корхонасини ташкил этган.

"Н.М." ҳар йили жаҳон бозорида 1,4 млрд. АҚСҲ доллари миқдорида олтин сотади. Жами ишчихизматчилар сони 10 мингдан зиёд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил