Нюрнберг — Германиядаги шаҳар, Бавария ерида. Пегниц дарёси ва Людвиг канали бўйида. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Аҳолиси 486,4 минг киши (1999). Мамлакатнинг йирик саноат марказларидан. Аэропорт бор. Майн-Дунай каналидаги порт. Электротехника, станоксозлик, аник, механика, кимё, тўқимачилик, кўн-тери, озиқ-овқат, ёғочсозлик, полиграфия саноати ривожланган. Амалий техника ва тасвирий санъат академиялари, университет, илмий тадқиқот марказлари, опера ва драма театрлари, музейлар (жумладан, ўйинчоқлар музейи) бор. Меъморий ёдгорликлар сақланган. Метрополитен қурилган.

Нüрнберг
Шаҳар
Nürnberg
Герб
49°27′10″Н 11°4′40″Э / 49.45278°Н 11.07778°Э / 49.45278; 11.07778
Мамлакат Германия
Ер Бавария
Административний округ Ўрта Франкония
Ички бўлиниши 7 шаҳар туманлари
Ҳукумат
 • Обербургомистр Улрич Малй
Илк эслатилиши 1040
Майдон 18,638 км2 (7,196 кв ми)
Денгиз сатҳидан баландлиги 309 м
Аҳолиси
 (2010)
505 664
Зичлиги 2712 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+1, ёзда УТC+2
Телефон коди +49 (0)911
Почта индекс(лар)и 90001—90491
Автомобил коди Н
Расмий коди 09 5 64 000
Nürnberg xaritada
Nürnberg
Нüрнберг

Н. Қўлёзмаларда 1050-йилдан тилга олинган. 1219-йилдан эркин шаҳар. ХИВ—ХВ асрларда ҳунармандчилик ва савдонинг йирик маркази. 1806-йилдан Бавария қироллиги таркибида. 1945-46 йилларда Н. да Халқаро ҳарбий трибунал Иккинчи жаҳон урушининг бош айбдорлари иши юзасидан суд жараёни ўтказган[1].

Нюрнберг Германиянинг Бавария ерида жойлашган шаҳар. Ўрта Франкония тумани таркибига киради. Майдони — 186,38 км2. Аҳолиси — 505 664 киши (2010).


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил