OʻDAMALI
Ўдамали — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Ғаллакон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.
Ўдамали | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Этимологияси
Қишлоқ номи этноним асосида шаклланган. Манбаларга кўра, қирқ қабиласи таркибида ўдамали, юз қабиласи таркибида эса ўтамайли уруғи мавжуд бўлган[1].
Рус олими М. М. Вирский қирқ қабиласи вакиллари яшайдиган ҳудудлар ҳақида ёзар экан, қирқларнинг қорақўйли уруғи таркибида ўдамали шохаси мавжудлигини қайд этган[2].
Айрим тадқиқотчилар этнонимнинг қадимий шакли ўтамайли ёки ўтамойли бўлган деб ҳисоблайдилар. Қишлоқ номи ҳам шу ҳудудда яшаган аҳоли этник таркиби асосида шаклланган бўлиб, этноним ойконимга айланган.