OʻSMATBARLOS
Ўсматбарлос — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Ўсмат шаҳарчаси ҳудудида жойлашган бўлиб, шу сабабли Ўсматбарлос деб номланган. Қишлоқнинг қадимий номи Барлос бўлган.
Ўсматбарлос | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Этимологияси
Топоним этнойконим ҳисобланади. Барлос — ўзбек халқи таркибига кирган қадимий қабилалардан биридир. Тарихий манбаларга кўра, ХИИИ асрнинг иккинчи ярмида барлос қабиласи Или дарёси бўйларидан Қашқадарё воҳасига кўчиб келган ва кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган. ХИВ–ХВ асрларда воҳа аҳолисининг сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаган[1].
Амир Темур ҳам барлос қабиласидан бўлган бўлиб, у саркарда ва вилоят амирларини кўпинча шу қабила вакилларидан тайинлаган. Кейинчалик барлосларнинг бир қисми Темурийлар ва Бобурийлар даврида Афғонистон ҳамда Ҳиндистон ҳудудларига кўчиб ўтган.
Алишер Навоийнинг Садди Искандарий достонида бошқа туркий қабилалар қаторида барлослар ҳам жангларда иштирок этгани қайд этилган. Шунингдек, Навоий асарларига асосланган Бадоеъ ул-луғат китобида барлос сўзига баҳодир ёки ботир жангчи маъноси берилган.
Абулғозий Баҳодирхоннинг Шажараи тарокима асарида эса барлос сўзи қўмондон ёки лашкарбоши маъносида талқин қилинган[2].