Oʻlan
Ўлан, ўланг — халқ ижоди жанри; қўшиқ тури. Деҳқон, айниқса, кўчманчи, ярим кўчманчи чорвадор халқлар (ўзбек, қозоқ, туркман ва бошқалар) аҳолиси орасида кенг тарқалган. Асосан, аёллар томонидан чилдирма (доира) жўрлигида ёки жўрсиз ижро этилади. Ўзбекларда тўй маросими ва базмларда қизлар бир томон, йигитлар бир томон бўлиб ёки икки киши томонидан диалог шаклида ҳам айтилади. Баъзан саволжавобли қўшиқлар ҳам Ў. деб аталади. Ў.да халқнинг орзуумидлари, қайғу ва шодлик кайфиятлари ўз ифодасини топган, ишқмуҳаббат мавзуси эса асосий ўрин эгаллайди. Ҳажвий Ў.лар ҳам кенг тарқалган. Ҳар бир тўй маросимига хос Ў.лар мавжуд (бешик тўй Ў.и, никоҳ тўйи Ў.ни ва бошқалар). Ў. куйлари тор диапазонга, нутқсош (речитатив) ва куйчан оҳангларга эга бўлиб, равон усулда айтилади. Лирик, жозибали, банд ёки банднақарот шаклида бўлади. Ў. "Ёрёр" қўшиқларига яқин бўлиб, айрим Ў.ларда ҳар бир мисра "ёрёр" радифи билан айтилади (бу намуналар дўмбира ёки доира жўрлигида ижро этилади). Қозоқ ва туркман Ў.лари, асосан, куйчан оҳангда, баъзан ўйноқи характерга эга бўлиб, якка ижрочи ёки аёллар жамоаси томонидан ижро этилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |