Oʻrda
Ўрда, ЎРДУ — 1) туркий ва мўғул халкларида ҳукмдор, хон қароргоҳи, қалъа. Истилоҳ ушбу маънода илк бор қадимий Ўрхуненасой битиги "Ирқ битиг"да қайд этилади. Қорахоний ҳукмдор саройи ёки Кошғар шаҳри Ўрдуканд деб юритилган. Баъзан Ў. ўрнида унинг маънодоши х о н т ў й бирикмаси ҳам ишлатилган. Йирик турк ва мўғул давлатлари ҳамда кўчманчи қабилалари иттифоқлари — Олтин Ў., Нўғай Ў.нинг номи шундан келиб чиққан. Турли тарихий даврларда қалъа (В—ВИ асрларгача), диз (ВИ—ВИИИ асрларда), арк (9— ХВИИ асрлар) деб ҳам аталган. Ў., асосан, баландликда бунёд этилган, унга қия узун йўлак (пандус) орқали кирилган; давлат аҳамиятидаги иншоотлар, маъмурий бинолар, ҳукмдор саройи ва бошқаларни ўз ичига олиб, атрофи буржлари бўлган девор билан ўралган. Ў. шаҳарсозлик тарихида муҳим ўрин тутган. Ў.лар айрим маъмурий — шаҳарсозлик (ўрни, ўлчами, кўлами, бино, ҳовуз ва бошқалар) жиҳатлари билан фарқланган (Кўҳна Арк, Худоёрхон ўрдаси, Тошкенпг ўрдаси ва бошқалар).
Жумладан, Тошкент ҳокимларининг қароргоҳлари — Ў.лар тарихий манбаларга кўра турли даврларда турли жойларда бўлган: ХВИИИ аср ўртаси (чор ҳокимлик даври)да Қоратошда, ХИХ асрнинг 1-ярмида Ў. олдин Тупроққўрғонда, кейин Анҳор (Ў.)нинг чап томонида — тахминан ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг биноси ўрнида бўлган. Тошкент Ў.лари сақланмаган. Сўнгги Ў. сақланиб қолган тарҳи бўйича: уз. 54 м, шим. эни 370 м, жан. эни 490 м га яқин бўлган. Ў. деворларига ташқи тарафга туртиб чиққан диаметри 8–9 м атрофида бўлган 30 дан ортиқ буржлар ишланган; Ғарбий ва Шарқий деворида 2 дарвоза бўлиб, улар шаҳарнинг бош кўчаси (катта кўча) билан ўзаро боғланган; бир нечта ҳовлили сарой Ў.нинг жанубида жойлашган. Шарқий дарвозанинг ташқарисидаги саҳнда сарбозлар ҳарбий машқлар ўтказган. Идора ва сарой бинолари бўлган Ў.лар Андижон, Шаҳрисабз ва бошқалар шаҳарларда ҳам мавжуд бўлган; 2) қўшин қароргоқи, лашкаргоҳ. Ушбу маъно ҳам қадимий ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида Ў. атрофи хандақ билан ўралган. Шохшаббалар ёрдамида иҳота қилинган, соқчилар назоратида бўлган.
ХИИИ асрдан эътиборан, Ў. "хон қароргоҳи" маъносида рус тилида қўлланила бошлаган. ХИВ асргакелиб Ў. "лашкар, қўшин" маъносини касб этган, эски ўзбек адабий тили, хусусан, Алишер Навоий асарларида ҳам қайд этилади. Ҳозирги турк тилида огйи "қўшин, армия"ни англатади; 3) Чингизийлар салтанатида фавқулодда тантаналар пайтида бир неча юз кишини ўз бағрига сиғдира оладиган улкан чодир, ўтов. Остонаси ва устунлар олтин билан қопланганлиги боис бундай ўтов Ўрдуи заррини бузург, яъни Олтин Ў. деб номланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |