Oʻrdubodiy Muhammad Said
Ўрдубодий Муҳаммад Саид (Мамед Ҳожи оға ўғли, 1872.24.3, Ўрдубод – 1950.1.5, Боку) – озарбайжон ёзувчиси ва драматурги. Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1938). 1907— 11 -йилларда Эрон инқилобида иштирок этган. Дастлабки шеърий тўпламлари – „Беғамлик“ (1906), „Ватан ва озодлик“ (1907). Мустабид тузум ва маърифатпарварлик ғоялари акс этган „Икки боланинг Европага саёҳати“ (1908), „Бахциз миллионер“ (1904), „Туманли Табриз“ (1938—48), „Курашувчи шаҳар“ (1938), „Яширин Боку“ (1940) романлари муаллифи. „Қилич ва қалам“ романи (1—2 қисм, 1946—48) озарбайжон халқининг машҳур шоири Низомий Ганжавийга бағишланган. Унинг драмалари, опера ва оперетта либреттолари ҳам бор („Кўрўтли“, 1939; „Наргиз“, 1938; „Қалб ўғрилари“, 1938 ва бошқалар). „Андалуснинг сўнгги кунлари“ тарихий драмаси (М.Уйғур таржимаси, 1919) „Турон“ театрида, „Беш сўмлик келин“ комедияси эса Муқимий номидаги мусиқали драма театрида саҳналаштирилган.
| Муҳаммад Саид Ўрдубодий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
24-март 1872-йил Ўрдубод |
| Вафоти |
1 – май, 1950 -йил Боку |
| Фуқаролиги |
|
| Жанр | шеърият, роман |
Адабиётлар
- Қилич ва қалам [И—2 қисмлар], Т., 1964.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |