Oʻron
Ўрон – калит сўз, парол. Бобур ўша даврларда ҳар бир қавмнинг ўз ўрони бўлиши тўғрисида маълумот бериб, баъзи қавмлар „дурдона“, бошқа қавм „тўқбой“, яна бир қавм эса „лулу“ сўзини ўрон сифатида танлашганини баён этади. Уруш чоғида эса ўрон икки сўздан иборат бўлиб, биринчи айтилган ўронга шартли жавоб тарзида ўрон белгиланган. Бобур Андижонга юриши чоғида „Тошканд“ ва „Сайрам“ сўзлари ўрон сифатида танланган. Андижон қўрғони яқинида тун пайти хоннинг қўшини „Тошканд“ деб ўронни айтганида, Бобурнинг олдинги сафда турган бекларидан бири шошиб қолиб “Сайрам” ўрнига „Тошканд“ деб жавоб қайтарган. Натижада ўртада англашилмовчилик туғилиб, икки томон бир-бирини ўққа тутган[1].
Манбалар
- ↑ Заҳириддин Муҳаммад Бобур энсиклопедияси. СҲАРҚ. -Т.;2014
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |