Ўртабулоқ – Ўзбекистоннинг Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган қишлоқ. Ўртабулоқ қишлоғи бир неча қишлоқ ўртасида жойлашган. Қишлоқ ғарбида Бурган, шимолида Жизмонсой, шарқида Уч қора, жанубида Мирдош ва Навандак қишлоқлари жойлашган. Ўртабулоқда учта катта серсув булоқлар бор. Шу сабали қишлоқ „Ўртабулоқ“ деб номланган. Ўртабулоқ қишлоғи Мирдош ва Навандак қишлоқларини сув билан таъминлайди.