Oʻrxon Maxmudov
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ўрхон Сирожиддинович Махмудов (1927.16.9, Тошкент) — инфексионист-педиатр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1977), тиббиёт фанлари доктори (1966), профессор (1968). Тошкент тиббиёт академиясини тугатгач (1948), Қашқадарё вилояти Ғузор туман касалхонасида ординатор ва бош врач (1948—51), хдрбий врач (1951—56), Тошкент тиббиёт академияси болалар инфексион касалликлари кафедрасининг клиник ординатори (1956—57), ассистенти (1957—63), доценти (1963—67), профессор (1968), мудири (1969-72), айни вақтда илмий ишлар бўйича проректор (1968—71), ректори (1984—87). 1972-йилдан Ўрта Осиё (ҳозирги Тошкент) Тиббиёт педиатрия институтининг илмий ишлар бўйича проректори, болалар инфексион касалликлари кафедраси мудири. Ўзбекистон Педиатрия илмий тадқиқот института директори (1976—83; 1990—97), Педиатрия илмий тадқиқот института болалар ичак инфексияси бўлими раҳбари (1997-йилдан). УзР Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари (1983). Асосий илмий ишлари болаларда учрайдиган инфексион касалликлар, уларнинг давоси ва олдини олишга оид. М. Ўзбекистоннинг иссиқ иқлимида болаларда учрайдиган ич терлама (қорин тифи) ва паратиф касалликларининг алоҳида белгиларини ўрганиб, амалиётга регидрация терапиясининг рационал схемасини татбиқ этди. Идаражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланган (2002). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1996).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |