Ўткир Раҳмат (1948-йил 15-мартда туғилган) ўзбек шоири ва журналистидир. „Халқ сўзи“ ва „Народное слово“ газеталарининг бош муҳаррири.

Ўткир Раҳмат
Файл:Хпи 9364.жпг
Асл исми Ўткир Раҳматов
Таваллуди 1948-йил 15-март (1948-03-15) (78 ёш)
Тахаллуси Ўткир Раҳмат
Касби „Халқ сўзи“ ва „Народное слово“ газеталарининг бош муҳаррири
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Йўналиш Шеърият
Жанр Назм
Шоҳ асари „Ирмоқ“, „Соғинч“, „Жилға“, „Райҳон ҳиди“, „Шукрона“
Мукофотлари

Ҳаёти

Ўткир Раҳмат 1948-йил 15-мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуот нашрларида бошлаб, сўнгра кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998-йилда „Шуҳрат“ медалига ва 2005-йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист“ унвонига сазовор бўлган. Халқаро Чўлпон мукофотининг соҳиби. Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзоси. Айни пайтда „Халқ сўзи“ ва „Народное слово“ газеталарининг бош муҳаррири[1].

Ижоди

Ўткир Раҳматнинг биринчи шеъри 1966-йилларда чоп этилади. Шоирнинг „Ирмоқ“ (1988), „Соғинч“ (1991), „Райҳон ҳиди“ (1993), „Шукрона“ (1995), „Ой ёғдуси“ (1996), „Кўзим қорачуғи“ (1998), „Хаёл ифори“ (2008), „Юракдаги қуш“ (2009), „Хоксор майса“ (2010), „Дилчироқ“ (сайланма китобининг биринчи жилди) каби ўндан зиёд шеърий тўпламлари нашр этилган.

Ўткир Раҳмат шеърлари самимийлигига, гўзал ташбеҳлар ва истиоралар акс этган мисралари билан ўқувчини мафтун этади.

Айниқса, табиатнинг табиий бўёқлари сўзларга кўчиб ўтиш жараёнида нафис ранг-баранглик ҳосил қилиши — шоир ижодининг ўзига хос жиҳати сифатида эътиборни тортади[2][3][4].

Нашр этилган асарлари

Нашр этилган асарлари
Асар номи Нашр шаҳри Йил Нашриёт
Ирмоқ Тошкент 1988 номаълум
Соғинч Тошкент 1991 номаълум
Райҳон ҳиди Тошкент 1993 номаълум
Шукрона Тошкент 1995 Чўлпон нашриёти
Ой ёғдуси Тошкент 1998 Ёзувчи нашриёти
Кўзим қорачуғи Тошкент 1998 номаълум
Хаёл ифори Тошкент 2008 номаълум
Юракдаги қуш Тошкент 2009 номаълум
Хокисор майса Тошкент 2010 мавжуд эмас
Дилчироқ номаълум номаълум номаълум

Ҳаволалар

Манбалар